عِمَارَة /Обод бўлмоқ: Хароб бўлиш/бузилишнинг зиддидир. عَمَرَ أَرْضَهُ، يَعْمُرُهَا عِمَارَةً (Ерини обод қилди/ишлади, қилмоқда), дейилади. Аллоҳ буюради: أَجَعَلْتُمْ سِقَايَةَ الْحَاجِّوَعِمَارَةَالْمَسْجِدِ الْحَرَامِ كَمَنْ آَمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ وَجَاهَدَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ : Ҳожиларга сув тарқатишни ва Масжид ул-Ҳаромни обод қилишни, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириш ҳамда Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан тенг қилдингизми? (9/Тавба 19). عَمَّرْتُهُ فَعَمَرَ (Уни обод қилдим, у эса обод бўлди), هُوَ مَعْمُورٌ (У обод қилингандир), дейилади. Аллоҳ буюради: أَوَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَيَنْظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ كَانُوا أَشَدَّ مِنْهُمْ قُوَّةً وَأَثَارُوا الْأَرْضَوَعَمَرُوهَاأَكْثَرَ مِمَّاعَمَرُوهَا : Улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан аввалгиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми? Улар булардан кўра қувватлироқ эдилар. Ерни ковлаб ағдар-тўнтар қилдилар ва уни, буларнинг ободқилганидан кўра кўпроқ ободқилдилар (30/Рум 9); وَالْبَيْتِالْمَعْمُورِ : Маъмур уйга қасам (52/Тур 4). Бирор кишига ерни обод қилиш ишини топширганингда унга шундай дейсан: أَعْمَرْتُهُ اْلأَرْضَ وَاسْتَعْمَرَتُهُ . Аллоҳ буюради: هُوَ أَنْشَأَكُمْ مِنَ الْأَرْضِوَاسْتَعْمَرَكُمْفِيهَا : Аллоҳ сизларни тупроқдан яратди ва ер юзига жойлаштириб, бу ерни ободқилишга вазифадор қилди (11/Ҳуд 61). عَمْر ва عُمُر : Баданнинг ҳаёт билан обод бўлиб турган муддатининг номидир. Бу тушунча, بَقَاء /бақо : (26/Шуъаро 18). -333 333- .
нинг остидадир. طَالَ عُمُرُهُ дейилганда унинг маъноси; “Унинг баданининг руҳи билан обод бўлиши узайди” шаклида бўлади. طَالَ بَقَاؤُهُ сўзи эса бу маънони англатмайди. Чунки бақо, фанонинг зиддидир. Бақонинг умрдан бўлган устунлиги сабабли Аллоҳ таоло у билан сифатланган. Жуда камдан-кам ҳолда умр билан ҳам сифатланган.
تَعْمِير : Амалда узоқ умр бермоқ ёки сўз билан узоқ умр тиламоқ маъносини англатади. Аллоҳ буюради: أَوَلَمْ
نُعَمِّرْكُمْ
مَا يَتَذَكَّرُ فِيهِ مَنْ تَذَكَّرَ :
Сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек бир умрбермадикми?
(35/Фотир 37); وَمَا
يُعَمَّرُ
مِنْ
مُعَمَّرٍ
وَلَا يُنْقَصُ مِنْ
عُمُرِهِ
إِلَّا فِي كِتَابٍ :
Бир жонзотга умрберилиши ҳам, унинг умридан камайтирилиши ҳам, албатта, бир китобдадир
Аллоҳнинг масжидларини, фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўлиқ адо этган, закотни берган ва Аллоҳдан бошқасидан қўрқмайдиган кишиларгина ободқилади
(9/Тавба 18) оятидаги يَعْمُرُ феъли, ё бинони муҳофаза қилиш маъносидаги عِمَارَة сўзидан; ё зиёрат қилиш маъносидаги عُمْرَة ўзагидан келиб чиқади; ёки عَمَرْتُ بِمَكَانِ كَذَا ; яъни фалон жойда истиқомат қилдим, деган сўздан келиб чиқади; чунки [шу маънода] шундай дейилади: عَمَرْتُ الْمَكَانَ وعَمَرْتُ بِالْمَكَانِ .
عِمَارَة калимаси, قَبِيلَة сўзидан кўра торроқ маънолидир. عِمَارَة — бир жой ўзлари билан обод бўладиган бир жамоанинг номидир. Шоир шундай дейди:
لِكُلِّ أُنَاسٍ منْ مَعَدٍّ
عِمَارَةٌ
Маъаддан бўлган ҳар бир кишининг бир имораси/тунайдиганбиржойи бордир
عَمَار : Раҳбарнинг, раҳбарлигининг давомийлиги ва уни муҳофаза қилиш белгиси сифатида бошининг устига қўядиган райҳон дастаси ёки салла. Агар бундан ташқари ҳам райҳон, عَمَار деб номланса, бу ҳам ундан истиорадир ва шу эътибор биландир. مَعْمَر : Аҳолиси билан обод бўлиб турганида маскан маъносидадир. عَوْمَرَة : Бир маконнинг, эгалари билан обод бўлганига далолат қиладиган шовқин/тўполон.
عُمْرَى : Худди رُقْبَى каби, бир нарсани бир кишига, — сен яшаганинг ёки у яшаганича — беришингдир. Бу лафзнинг шу маъно учун хослаштирилиши, берилган нарсанинг муор/қарз (вақтинча берилган) эканига ишора учундир. عَمْر : Тишларнинг орасини тўлдириб турадиган гўшт. Кўплиги عُمُور шаклида келади. Сиртлонга أُمُّ عَامِرٍ дейилади. Муфлисликка эса أَبُو عَمْرَةَ дейилади.