Биз шундай қилиб, ҳар бир пайғамбарга инсон ва жин шайтонларини душман қилдик
2- Рақибнинг қасди бўлмаган ҳолдаги душманлик. Шу билан бирга киши, душманликдан келиб чиқадиган қийинчилик каби ўзига озор берадиган бир ҳолатга дуч келади: فَإِنَّهُمْ
عَدُوٌّ
لِي إِلَّا رَبَّ الْعَالَمِينَ :
Ўша бутлар менинг душманларимдир. Менинг ягона дўстим — оламлар Роббиси бўлган Аллоҳдир
(26/Шуъаро 77). Аллоҳ таоло болалар ҳақида ҳам шундай буюради: وَأَوْلَادِكُمْ
عَدُوًّا
لَكُمْ فَاحْذَرُوهُمْ :
Фарзандларингиздан сизларга душман бўлганлари ҳам бордир. Улардан эҳтиёт бўлинглар/Уларга нисбатан огоҳ бўлинглар
عَدْو /
Югурмоқ
فَعَادَى
عِدَاءً
بَيْنَ ثَوْرٍ وَنَعْجَةٍ -312
Бир ҳўкизни, бир қўйни бир-бирининг орқасиданюгуртирди
Ким Аллоҳга ва Пайғамбарга қарши чиқиб, Унинг белгилаган ҳудудларидан ошса, Аллоҳ уни, ичида абадий қоладиган ҳолда дўзахга киритади. Унинг учун хор қилувчи азоб бордир
(4/Нисо 14); وَلَقَدْ عَلِمْتُمُ الَّذِينَ
اعْتَدَوْا
مِنْكُمْ فِي السَّبْتِ :
Сизлардан шанба куни тақиқини бузганларни албатта биласизлар
(2/Бақара 65). Бу тажовуз, ҳалол санаш йўли билан балиқларни овлаш орқали содир бўларди. تِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ فَلَا
تَعْتَدُوهَا
Булар Аллоҳ белгилаб қўйган ҳудудлардир, уларни ошманглар
Сизлар билан урушаётганлар билан Аллоҳ йўлида урушинглар; лекин ноҳақравишдатажовуз қилманглар, чунки Аллоҳ, тажовузкорларнисевмайди
(2/Бақара 190). Бу оятда тақиқланган тажовуз — ҳар қандай тажовузга жавоб қайтариш мақсадини кўзламай, биринчи бўлиб бошланадиган тажовуздир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло шундай буюрган: فَمَنِ
اعْتَدَى
عَلَيْكُمْ
فَاعْتَدُوا
عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا
اعْتَدَى
عَلَيْكُمْ :
Ким сизга тажовуз қилса, у сизга тажовуз қилгани каби сизлар ҳам унга тажовуз қилинглар
(2/Бақара 194); яъни у тажовуз қилган миқдорда сизлар ҳам тажовуз қилинглар ва у қанча тажовуз қилган бўлса, сизлар ҳам унга шунча тажовуз қилинглар. Мана бу оятда ҳам ҳеч қандай жавоб қайтаришсиз, биринчи бўлиб бошланадиган тақиқланган тажовуз кўзда тутилмоқда: وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ
وَالْعُدْوَانِ
Яхшилик ва тақво йўлида ёрдамлашинглар, гуноҳ ва ҳадданошишда ёрдамлашманглар
(5/Моида 2). Мана бу оят эса, жавоб қайтаришга асосланган ва уни биринчи бошлаган кимсага қарши қилиниши мумкин бўлган тажовуз туридир: وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّهِ فَإِنِ انْتَهَوْا فَلَا
عُدْوَانَ
إِلَّا عَلَى الظَّالِمِينَ :
Фитна йўқолиб, Аллоҳнинг дини тўла маъноси билан ҳукмрон бўлгунча улар билан жанг қилинглар. Агар қилмишларига чек қўйсалар, золимлардан бошқасига ҳеч қачон тажовуз қилинмайди
Аллоҳ сизларга ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан бошқаси номига сўйилганни ҳаром қилди. Аммо ким мажбур бўлиб қолса, (бошқасига) тажовуз қилмай ва меъёрданошмай (булардан) еса, унга гуноҳ йўқдир