س ج و
С-ж-в
وَاللَّيْلِ إِذَا سَجَى : Сокин тортган кечага қасам бўлсин (92/Лайл 2) оятида келган سَجَى сўзи, سَكَنَ /сокин тортди маъносидадир. Бу — қуйидаги каби ибораларга ишорадир: هَدَأَتِ الاَرْجُلُ : Оёқлар тинди: عَيْنٌ سَاجِيَةٌ : Хумор боқишли кўз; سَجَى الْبَحْرُ سَجْوًا : Денгизнинг тўлқинлари тинди. تَسْجِيَةُ الْمَيِّتِ /Маййитнинг кийим билан ёпилиши сўзи ҳам шу маънодан истиора қилингандир.

