س ك ن
С-к-н
سُكُون : Бирор нарсанинг ҳаракат қилгандан сўнг тўхтаб қолишидир. Бу сўз бирор жойда яшаш/истиқомат қилиш маъносида ҳам ишлатилади. Масалан; سَكَنَ فُلانٌ مَكَانَ كَذَا : Фалон киши фалон жойни маскан тутди. Маконга مَسْكَن дейилади. Кўплиги مَسَاكِن шаклида келади: لاَ يُرَى إِلاَّ مَسَاكِنُهُمْ : Масканларидан/Уй-жойларидан бошқа нарса кўринмай қолди (46/Аҳқоф 25); وَلَهُ مَا سَكَنَ فِي اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ : Кеча ва кундузда бўлиб турган ҳар бир нарса Уникидир (6/Анъом 13); هُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ اللَّيْلَ لِتَسْكُنُوا فِيهِ : Кечани сизнинг унда ором олишингизга қулай ҳолга келтирди (10/Юнус 67).
Биринчисидан سَكَّنْتُهُ , иккинчисидан أَسْكَنْتُهُ шакллари ишлатилади. Масалан; رَبَّنَا إِنِّي أَسْكَنتُ مِنْ ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِنْدَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّمِ : Эй Роббимиз, мен фарзандларимдан баъзисини, Сенинг Ҳаром Уйинг ёнидаги, экинсиз бир водийга жойлаштирдим (14/Иброҳим 37); أَسْكِنُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ سَكَنْتُمْ مِنْ وُجْدِكُمْ : Талоқ қилган аёлларингизни, имконингиз даражасида ўзингиз турган жойнинг бир қисмида жойлаштиринг (65/Талоқ 6).
وَأَنْزَلْنَا مِنَ السَّمَاء مَاءً بِقَدَرٍ فَأَسْكَنَّاهُ فِي اْلأَرْضِ : Осмондан маълум ўлчов ва миқдорда сув тушириб, уни ерда жойлаштирдик (23/Муъминун 18) ояти, Аллоҳ таолонинг сувни яратишга ҳам, уни йўқ қилишга ҳам қодир эканлигига диққатни тортмоқда. سَكَن : Ҳам сукунатга, ҳам ўзи билан сукунат топиладиган нарсага дейилади: وَاللّهُ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ بُيُوتِكُمْ سَكَنًا : Аллоҳ сизлар учун уйларингиздан ҳузур ва дам олиш жойини қилди (16/Наҳл 80); إِنَّ صَلاَتَكَ سَكَنٌ لَهُمْ : Сенинг дуойинг уларга таскин беради (9/Тавба 103); وَجَعَلَ اللَّيْلَ سَكَنًا : Кечани дам олиш вақти қилди (6/Анъом 96).
سَكَن : Ўзи билан ҳузур топиладиган олов. سُكْنَى : Кишига текин уй-жой таъминлашдир. Уй сокинларига سَكْن дейилади. Худди سَافِر нинг кўплиги سَفْر бўлгани каби. Баъзиларга кўра سَاكِن нинг кўплиги سُكَّان шаклида келади. سُكَّان السَّفِينَةِ : Кема ўзи орқали тўхтатиладиган лангар. Кесилган нарсанинг ҳаракатини тугатгани учун пичоққа سِكِّين дейилади.
Баъзиларга кўра; هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ السَّكِينَةَ فِي قُلُوبِ الْمُؤْمِنِينَ : Мўминларнинг қалбларига сокинлик туширган Аллоҳдир (48/Фатҳ 4) оятида келган السَّكِينَةَ дан мурод фариштадир; мўминнинг қалбини тинчлантиради ва унга ишонч беради. Дарҳақиқат, Амирул мўминин алайҳиссалом шундай деган: إِنَّ السَّكِينَةَ لَتَنْطِقُ عَلَى لِسَانِ عُمَرَ : Сакина (ваҳий фариштаси), Умарнинг тили билан сўзлайди.
Баъзилар эса ундан мурод ақл эканлигини айтади; шаҳвоний хоҳишларга мойил бўлишдан тўсганда унга سَكِينَة дейилади. Бу маънога қуйидаги оят далолат қилмоқда: وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللّهِ : Аллоҳни зикр қилиш билан қалблари ором топадиган кимсалардир (13/Раъд 28). Баъзилар سَكِينَة ва سَكَن бир хил бўлиб, қўрқувни кетказиш маъносида эканлигини айтади. Қуйидаги оят шу маънодадир: إِنَّ آيَةَ مُلْكِهِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ التَّابُوتُ فِيهِ سَكِينَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ : Унинг подшоҳлигининг аломати, ичида Роббингиздан бир таскин бўлган сандиқнинг сизларга келишидир (2/Бақара 248).
سَكِينَة нинг боши мушукнинг бошига ўхшаш бир нарса эканлиги ҳақидаги ривоятни саҳиҳ эмас деб ҳисоблайман.
مِسْكِين : Ҳеч нарсага эга бўлмаган кишига дейилади; фақирдан ҳам паст даражададир.
أَمَّا السَّفِينَةُ فَكَانَتْ لِمَسَاكِينَ يَعْمَلُونَ فِي الْبَحْرِ : У кема, денгизда ишлайдиган бир қанча мискинларга тегишли эди (18/Каҳф 79). Кема кетгандан сўнг Аллоҳ таоло уларни мискин деб ифодалаган; ёки уларнинг мискинликларига нисбатан кемаларининг бир қиймати бўлмагани учун улар шу тарзда сифатланганлар. وَضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الذِّلَّةُ وَالْمَسْكَنَةُ : Уларнинг устига хорлик ва зорлик тамғаси урилди (2/Бақара 61) оятида келган مَسْكَنَة даги мим ҳарфи, икки фикрдан энг саҳиҳ бўлганига кўра зоиддир.