س ف ه
С-ф-ҳ
سَفَه : Бадан енгиллигидир. Шу маънодан келиб чиқиб, زِمَامٌ سَفِيهٌ /Кўп силкинадиган юган, дейилган. ثَوْبٌ سَفِيهٌ : Тўқилиши сифатсиз кийим. Бу сўз ақл камлиги сабабли кишининг енгиллиги ҳамда дин ва дунё ишлари борасида ишлатилади:
وَمَنْ يَرْغَبُ عَنْ مِلَّةِ إِبْرَاهِيمَ إِلاَّ مَنْ سَفِهَ نَفْسَهُ Ўз қадрини пастга ургандан бошқа ким Иброҳим динидан юз ўгиради? (2/Бақара 130). Бунинг асли سَفِهَتْ نَفْسُهُ дир. Сўнгра феъл фоилдан бошқасига кўчирилди; худди بَطِرَتْ مَعِيشَتَهَا : Маишатида ҳаддан ошган шаҳарлар (28/Қосос 58) оятидаги каби. Дунёвий сафаҳ мисоли: وَلاَ تُؤْتُوا السُّفَهَاءَ أَمْوَالَكُمُ : Молларингизни ақли норасоларга бериб қўйманг (4/Нисо 5). Ухравий сафаҳ мисоли: وَأَنَّهُ كَانَ يَقُولُ سَفِيهُنَا عَلَى اللَّهِ شَطَطًا Тўғриси, бизнинг ичимиздаги аҳмоқ Аллоҳ шаънига ноҳақ сўзлар айтар эди (72/Жин 4). Бу — динга оид сафаҳдир.
وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ آَمِنُوا كَمَا آَمَنَ النَّاسُ قَالُوا أَنُؤْمِنُ كَمَا آَمَنَ السُّفَهَاءُ أَلاَ إِنَّهُمْ هُمُ السُّفَهَاءُ وَلَكِنْ لاَ يَعْلَمُونَ : Уларга: «Одамлар иймон келтирганидек сизлар ҳам иймон келтиринг», дейилса, улар: «Биз ҳам ақли пастлар иймон келтирганидек иймон келтирамизми?» дейишади. Яхши билингларки, асл калтафаҳмлар — айнан ўзларидир, лекин билмайдилар (2/Бақара 13) ояти мўминларни сафиҳ деб атаган мунофиқларнинг аслида ўзлари сафиҳ эканлигига эътиборни қаратмоқда. Ушбу оят ҳам шу маънодадир: سَيَقُولُ السُّفَهَاءُ (2/Бақара 142).