سَقَر
Сақар
Бу калима سَقَرَتْهُ الشَّمْسُ /Қуёш уни куйдирди сўзидан келиб чиққан ва صَقَرَتْهُ шаклида ҳам талаффуз қилинади; яъни қуёш уни куйдирди ва эритди. سَقَر дўзахга хос исм қилинган: مَا سَلَكَكُمْ فِي سَقَرَ : Сизларни Сақарга (дўзахга) нима киритди? (74/Муддассир 42); ذُوقُوا مَسَّ سَقَرَ : Сақарнинг (дўзахнинг) азобини тотинг! (54/Қамар 48). سَقَر калимаси ўзак жиҳатидан куйдириш маъносини ўз ичига олгани сабабли Аллоҳ таоло; وَمَا أَدْرَاكَ مَا سَقَرُ * لاَ تُبْقِي وَلاَ تَذَرُ * لَوَّاحَةٌ لِلْبَشَرِ : Сақар недир, сен биласанми? * Ортда ҳеч нарса қолдирмас, ундан ҳеч нарса қутулиб қололмас. * Инсон терисини куйдиради (74/Муддассир 27-29) оятлари билан дўзах олови биз билган дунёвий оловдан фарқли хусусиятларга эга эканлигига эътибор қаратади.

