س ق ف
С-қ-ф
سَقْفُ الْبَيْتِ /Уйнинг томи. Кўплиги سُقُف шаклида келади: لِبُيُوتِهِمْ سُقُفًا مِنْ فَضَّةٍ : Уйларига кумушдан томлар қилиб қўяр эдик (43/Зухруф 33). Ушбу оятларда осмон سَقْف деб номланган: وَالسَّقْفِ الْمَرْفُوعِ : Баланд кўтарилган том билан қасам (52/Тур 5); وَجَعَلْنَا السَّمَاءَ سَقْفًا مَحْفُوظًا : Осмонни муҳофаза қилинган том қилиб қўйдик (21/Анбиё 32). سَقِيفَة : Айвон ва уй каби томи бўлган барча масканларга айтилади. سَقَف : Томга ўхшатиб узун қияли сатҳларга айтилади.

