س ح ل
С-ҳ-л
فَلْيُلْقِهِ الْيَمُّ بِالسَّاحِلِ : Денгиз уни соҳилга ташласин (20/Тоҳо 39); яъни денгизнинг қирғоғига. Бу сўзнинг асли سَحَلَ الْحَدِيدَ /Темирни эговлади ва уни қирди, деган сўздан олинган. Баъзиларга кўра, оятда келган سَاحِل сўзининг асли مَسْحُول дир; лекин هَمٌّ نَاصِبٌ /ўзи туфайли ташвишга солинадиган ғам/қайғу сўзи каби фоил вазнида келган.
Баъзилар эса унинг фоил вазнида келиши يَسْحَلُ الْمَاءَ деб тасаввур қилинганлиги сабабли эканини айтади. Яъни қирғоқ сувни тарқатиб, уни йўқ қилади.
سُحَالَة : Эгов кукуни/қириндиси. سَحِيل ва سُحَال : Эшакнинг ҳанграши; гўё унинг овозини темир эговлашга ўхшатган. مِسْحَل : Баланд овозли тилга айтилади; гўё ундан эшакнинг ҳанграши тасаввур қилинган. Бу, худди қуйидаги оятдаги каби, унинг овозининг хунуклиги жиҳатидан эмас, балки баландлиги жиҳатидандир: إِنَّ أَنْكَرَ الاَصْوَاتِ لَصَوْتُ الْحَمِيرِ : Овозларнинг энг хунуги эшакларнинг овозидир (31/Луқмон 19). مِسْحَلَتَان : Юган темирининг икки учидаги ҳалқалардир.