س ر د ق
С-р-д-қ
سُرَادِق /Чодир: Арабчага кирган форсча сўздир. Араб тилида учинчи ҳарфи алиф бўлиб, ундан сўнг яна икки ҳарф келадиган бирлик исм йўқдир. Аллоҳ буюради: إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلظَّالِمِينَ نَارًا أَحَاطَ بِهِمْ سُرَادِقُهَا : Биз золимлар учун шундай оловни тайёрладикки, унинг чодири/девори уларни ҳар томондан ўраб олган (18/Каҳф 29). بَيْتٌ مُسَرْدَقٌ : Чодир шаклида қурилган уй.

