س ر ف
С-р-ф
سَرَف : Гарчи инфоқ/сарф-харажат борасида кўпроқ машҳур бўлса-да, инсон қиладиган ҳар қандай ишда ҳаддан ошишга айтилади. Аллоҳ буюради: وَالَّذِينَ إِذَا أَنْفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا : Улар сарфлаганларида на исроф қиладилар, на зиқналик қиладилар (25/Фурқон 67); وَلاَ تَأْكُلُوهَا إِسْرَافًا وَبِدَارًا : Исроф билан шошилиб етимларнинг молларини ейишга уринманг (4/Нисо 6).
Исроф баъзан миқдор билан, баъзан эса кайфият/сифат билан белгиланади. Шунинг учун Суфён шундай деган: Аллоҳ учун қилмаган инфоқинг, оз бўлса ҳам исрофдир. Аллоҳ буюради: وَلاَ تُسْرِفُوا إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ : Исроф қилманглар; чунки Аллоҳ исроф қилувчиларни севмайди (6/Анъом 141); وَأَنَّ الْمُسْرِفِينَ هُمْ أَصْحَابُ النَّارِ : Ҳаддан ошувчилар, ана ўшалар дўзах эгаларидир (40/Ғофир 43); яъни ишларида ҳаддан ошувчилар. إِنَّ اللَّهَ لاَ يَهْدِي مَنْ هُوَ مُسْرِفٌ كَذَّابٌ : Шубҳасиз, Аллоҳ ҳаддан ошувчи ёлғончиларни тўғри йўлга бошламайди (40/Ғофир 28).
Лут қавми қуйидаги оятда зикр этилган, экин экишга хос майдонга "уруғ" қолдирмаганлари учун исрофгар деб номланган: نِسَآؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ أَنَّى شِئْتُمْ : Аёлларингиз сизнинг экинзорингиздир. Бас, экинзорингизга қандай хоҳласангиз, шундай келаверинглар (2/Бақара 223).
يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ : Эй ўз жонларига қарши ҳаддан ошган бандаларим (39/Зумар 53) ояти ҳам молдаги, ҳам молдан ташқаридаги исрофни ўз ичига олади. Қасосга оид; فَلاَ يُسْرِفْ فِي الْقَتْلِ : Ўлдиришда ҳаддан ошмасин (17/Исро 33) оятидаги исроф — ўлдирилганнинг валийси қотилдан бошқасини ўлдиришидир. Бу эса жоҳилият даври одамлари қилганидек, ё қотилни эмас, балки ундан кўра қадрлироқ бирини ўлдириш, ё қотилни ўлдириш билан кифояланмай, бошқасини ҳам ўлдириш шаклида бўлади.
Арабларнинг қуйидаги сўзи ҳам шу маънодадир: مَرَرْتُ بِكُمْ فَسَرِفْتُكُمْ : Яъни олдингиздан ўтдим, лекин сизни кўрмаганга олдим — зеро, ошмаслиги лозим бўлган нарсадан ошгани учун кўрмаганга олгандир —. Ана шунинг учун سَرِفْتُكُمْ сўзи, جَهِلْتُكُمْ /сизни кўрмаганга олдим, шаклида изоҳланган.
سُرْفَة : Барг ейдиган бир қуртчадир; у исроф қилади деб ҳисобланганлиги учун бу номни олган. سُرِفَتِ الشَّجَرَةُ فهي مَسْرُوفَةٌ /Дарахт исроф қилинди, дейилади.