س ه و
С-ҳ-в
سَهْو : Беэътиборлик билан қилинган хато. Бу ҳам икки қисмга бўлинади: Бири — сабаби инсоннинг ўзидан келиб чиқмаган хато: масалан, бир жиннининг кимгадир сўкиниши каби. Иккинчиси — сабаби инсоннинг ўзидан келиб чиққан хато: масалан, кимнингдир ичкилик ичиб, сўнгра қасди бўлмаган ҳолда бирон ёмонлик содир қилиши каби. Биринчиси кечирилади, иккинчиси эса жазони тақозо қилади. Аллоҳ таоло ана шу иккинчи турдаги хатони қоралагандир: الَّذِينَ هُمْ فِي غَمْرَةٍ سَاهُونَ : Улар жаҳолат ботқоғида нима қилаётганларидан бехабардирлар (51/Зориёт 11); الَّذِينَ هُمْ عَنْ صَلاَتِهِمْ سَاهُونَ : Улар намозларини унутиб қўядилар! (107/Моъун 5).

