س ج د
С-ж-д
سُجُود сўзининг асл маъноси бўйсунишдир. Кейинчалик бу сўз фақат Аллоҳга бўйсуниш ва Унга ибодат қилиш учун ишлатиладиган бўлди. Ушбу сўз инсон, ҳайвон ва жонсиз мавжудотларнинг барчаси учун ишлатилади. Бу эса икки қисмга бўлинади:
1- Ихтиёрий равишда қилинадиган сажда: Бу фақат инсонларга хос бўлиб, инсон у билан савобга ноил бўлади. Қуйидаги оят шундай саждага тааллуқлидир: فَاسْجُدُوا لِلَّهِ وَاعْبُدُوا : Аллоҳ учун саждага эгилинг, Унга ибодат қилинг (53/Нажм 62); яъни, Аллоҳга бўйсунинг.
2- Ихтиёрдан ташқари қилинадиган сажда: Бу инсон, ҳайвон ва ўсимликларга хосдир: وَلِلّهِ يَسْجُدُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالاَرْضِ طَوْعًا وَكَرْهًا وَظِلاَلُهُم بِالْغُدُوِّ وَالاَصَالِ : Осмонлар ва Ердаги ким бўлса, соялари билан бирга хоҳ истасин, хоҳ истамасин, эртаю кеч Аллоҳга сажда қилади (13/Раъд 15); أَوَ لَمْ يَرَوْا إِلَى مَا خَلَقَ اللّهُ مِنْ شَيْءٍ يَتَفَيَّأُ ظِلاَلُهُ عَنِ الْيَمِينِ وَالْشَّمَآئِلِ سُجَّدًا لِلّهِ وَهُمْ دَاخِرُونَ : Ахир улар кўрмадиларми, Аллоҳ яратган нарсаларнинг соялари ўнг ва чап томонларидан бўйинлари эгилган ҳолда, Аллоҳ учун саждаларга йиқилиб бурилмоқда (16/Наҳл 48). Бу — ихтиёрдан ташқари қилинадиган саждадир. Бундай сажда бу мавжудотларнинг яратилганини ва улар Ҳаким Фоилнинг махлуқлари эканини баён қилувчи ҳамда бунга диққатни тортувчи қатъий далилдир.
وَلِلّهِ يَسْجُدُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي اْلأَرْضِ مِنْ دَآبَّةٍ وَالْمَلاَئِكَةُ وَهُمْ لاَ يَسْتَكْبِرُونَ : Осмонлардаги ва Ердаги жонзотлар ҳам, фаришталар ҳам ёлғиз Аллоҳга сажда қиладилар ва ҳеч такаббурлик қилмайдилар (16/Наҳл 49) ояти сажданинг ҳар икки шаклини қамраб олади. وَالنَّجْمُ وَالشَّجَرُ يَسْجُدَانِ : Ўт-ўлан ва дарахтлар сажда қиладилар (55/Ар-Роҳман 6) ояти эса фақат тасхир саждасига тааллуқлидир. Баъзилар : (4/Нисо 154); яъни, хокисорона ва бўйсуниб киринглар. шариатда намоздаги маълум рукнга ҳамда у билан бир хил тоифадаги тиловат ва шукр саждаларига хос қилинган. Баъзан (20/Тоҳо 130) ояти билан намоз назарда тутилганини айтганлар. : (12/Юсуф 100); яъни, унинг олдида бўйсундилар. Ҳазрати Юсуф замонида сажда хизмат маъносида кенг тарзда ишлатилгани айтилади. Шоир шундай дейди: -226 . Шоир бу сўзи билан устида ўзига сажда қилинадиган подшонинг сурати туширилган дирҳамларни назарда тутади.