س و ر
С-в-р
سَوْر : Юқорига кўтарилиб сакрамоқдир. Бу сўз ғазаб ва шароб учун ҳам ишлатилади. Дейилади: سَوْرَةُ الْغَضَبِ /Ғазаб шиддати; سَوْرَةُ الشَّرَابِ /Шароб шиддати; سُرْتُ إلَيْكَ /Сен томон сапчидим; سَاوَرَنِي فُلاَنٌ /Фалончи менга ташланди. فُلاَنٌ سَوَّارٌ : Фалончи журъатли (ташланувчан) кишидир. أسَاوِرَةُ الْفُرْسِ дан келган إِسْوَار сўзи кўпроқ камончилар учун ишлатилади.
Бу сўз форс тилидан араб тилига ўтган деб айтилади. Шунинг учун سِوَارُ الْمَرْأَةِ /Аёл билагузуги — арабчалашган иборадир. Унинг асли دِسْتِوَار дир. Ҳар қалай, оқибатда араблар бу сўзни ишлатишган ва қуйидаги сўзлар ҳам ундан ясалган: سَوَّرْتُ الْجَارِيَةَ : Қизнинг (қўлларига) билагузук тақдим. جَارِيَةٌ مُسَوَّرَةٌ وَمُخَلْخَلَةٌ : Билагузук ва халхол тақилган қиз. Шу маънода Аллоҳ буюради: فَلَوْلاَ أُلْقِيَ عَلَيْهِ أَسْوِرَةٌ مِنْ ذَهَبٍ : Унга олтиндан билагузуклар ташланиши керак эмасмиди! (43/Зухруф 53); وَحُلُّوا أَسَاوِرَ مِنْ فِضَّةٍ : Кумуш билагузуклар билан безанганлар (76/Инсон 21).
أَسْوِرَة сўзининг олтин учун ишлатилиши ва أُلْقِيَ феъли билан хослаштирилиши; أَسَاوِر сўзининг кумуш учун ишлатилиши ва حُلُّوا феъли билан хослаштирилишида қандай фойда/нозиклик борлиги бошқа бир тадқиқот мавзусидир.
سُورَة : Юксак мақомдир. Шоир шундай дейди:
أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللهّ أَعْطَاكَ سُورَةً *** تَرَى كُلَّ مَلِكٍ دُونَهَا يَتَذَبْذَبُ -250
250- Кўрмаяпсанми, Аллоҳ сенга шундай бир мақом берибдики;
Кўрасан, ҳар бир подшоҳ унинг остида гангиб турганини.
سُورُ الْمَدِينَةِ : Шаҳарни ўраб турган девор. سُورَةُ الْقُرْآَنِ дейилиши ҳам, сур шаҳарни ўраб тургани каби Қуръон суралар билан ўралгани учун, ёки сура Ой мартабалари каби бир мартаба бўлгани учундир. سُؤْرَة шаклида ўқийдиганларга кўра бу сўз, أَسْأَرْتُ /ундан бир қолдиқ қолдирдим, сўзидан келади. Шунга кўра, гўё сура Қуръоннинг бутунидан алоҳида бир бўлакдир.
سُورَةٌ أَنْزَلْنَاهَا : Бу Биз нозил қилган бир сурадир (24/Нур 1); яъни ҳукм ва ҳикматлардан бир бўлакдир. أَسْأَرْتُ في الْقَدَحِ : Қадаҳда бир сўър, яъни бир қолдиқ қолдирдим. Шоир шундай дейди:
لاَ بِالْحَصُورِ وَلاَ فِيهَا بِسَآَّرِ -251
251- У на бахилдир, на тобоқда бир нарса қолдиради.
Шеърда келган بِسَآَّرِ сўзи, سَوْرَة /ғазаб ўзагидан بِسَوَّارِ шаклида ҳам ривоят қилинган.