س ع د
С-ъ-д
سَعْد ва سَعَادَة : Хайрли ишларни бажариш борасида инсонларга кўрсатиладиган илоҳий ёрдамлардир. Бунинг зидди شَقَاوَة /бадбахтлик сўзидир. Бу ўзакдан шундай дейилади: سَعِدَ /бахтли бўлди; أَسْعَدَهُ اللهُ /Аллоҳ уни бахтли қилди/қилсин; رَجُلٌ سَعِيدٌ /бахтли киши; قَوْمٌ سُعَدَاءُ /бахтли қавм. Бахтларнинг энг буюги жаннатдир. Шунинг учун Аллоҳ буюради: وَأَمَّا الَّذِينَ سُعِدُوا فَفِي الْجَنَّةِ : Бахтли қилинганларга келсак, улар жаннатдадирлар (11/Ҳуд 108); فَمِنْهُمْ شَقِيٌّ وَسَعِيدٌ : Улардан бир қисми бадбахт, бир қисми бахтлидир (11/Ҳуд 108).
مُسَاعَدَة : Бахт деб гумон қилинган ишда ёрдам беришдир. Пайғамбарнинг (сав); «لَبَّيْكَ وَسَعَدَيْكَ» деган сўзи шу маънони билдиради: Аллоҳ сени бахтлар устига бахтли қилсин ёки Аллоҳ сизга ёрдам устига ёрдам берсин. Аммо биринчи маъно кўпроқ мувофиқдир. إِسْعَاد , айниқса йиғлаш(га ёрдам бериш) маъносида ишлатилади. قَدْ اسْتَسْعَدْتُهُ فَأَسْعَدَنِي : Ундан ёрдам сўрадим, у ҳам менга ёрдам берди.
سَاعِد : Кўрсатган ёрдами эътиборга олиниб, муайян аъзо [кафт билан тирсак орасидаги билак қисми]нинг номи бўлиб қолган. Қушнинг икки қанотига қўллар дейилгани каби, سَاعِدَان /билаклар ҳам дейилади. سَعْدَان : Сутни кўпайтирадиган бир ўсимликдир. Шунинг учун шундай дейилган: مَرْعىً وَلاَ كالسَّعْدَان : Бу ҳам бир яйловдир, лекин саъдон каби эмас. سَعْدَانَة : Каптар, боғич тугуни ва туянинг томоғи остида осилиб турган гўшт бўлаги маъноларини англатади. سُعُود : Маълум бир юлдузлар туркумидир.