س ك ت
С-к-т
سُكُوت — сўзни ёки гапиришни тарк этиш маъносидадир. رَجُلٌ سِكِّيتٌ وسَاكُوتٌ — кўп жим турадиган одам. سَكْتَة ва سُكَات — юзага келадиган касалликдир. سَكْت — мусиқада нафаснинг узилишини ифодалайди. السكتات في الصلاة /Намоздаги тўхталишлар: Ифтитоҳ такбирини айтаётганда ва ундан кейинги сукут/тўхталишлардир. سُكَيْت — пойгада энг охирги келган отдир. Сукут бир турли ҳаракатсизлик бўлгани учун қуйидаги оятда истиора йўли билан шу маънода қўлланилган: وَلَمَّا سَكَتَ عَنْ مُوسَى الْغَضَبُ — Мусонинг ғазаби сокинлашгач (7/Аъроф 154).

