س أ ل
С-ъ-л
سُؤَال : билим ёки билимга элтувчини, мол ёки молга элтувчини сўрашдир. Билим сўрашнинг жавоби тил билан берилади; қўл эса унинг ўрнига ёзув ёки ишора билан жавоб беради. Молни сўрашнинг жавоби эса қўл билан берилади; тил эса унинг ўрнига ваъда беради ёки рад этади.
Агар дейилса: савол беришнинг билим ҳосил қилиш учун эканини айтиш тўғри бўладими? Зеро қуйидаги оятда бўлгани каби, Аллоҳ таолонинг бандаларига савол бериши маълум бир масаладир: وَإِذْ قَالَ اللّهُ يَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ أَأَنْتَ قُلتَ لِلنَّاسِ اتَّخِذُونِي وَأُمِّيَ إِلَهَيْنِ مِنْ دُونِ اللّهِ : Аллоҳ: “Эй Марям ўғли Исо, одамларга Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни икки худо қилиб олинглар деб сен айтдингми?” – деганида (5/Моида 116).
Бунга шундай жавоб берилади: Бу савол Аллоҳ таолони хабардор қилиш учун эмас, балки халқни хабардор қилиш ва уларни маломат қилиш учундир. Зеро Аллоҳ таоло ҳар қандай ғайбни энг яхши билувчидир. Шунинг учун у билим ҳосил қилиш учун бериладиган савол бўлишдан чиқмайди.
Билим талаб қилиш баъзан ўрганиш учун, баъзан маломат қилиш учун бўлади; баъзан эса савол берувчига билим бериш учун эмас, балки савол берилаётган кишини хабардор қилиш ва уни огоҳлантириш учун савол берилади. Бу эса равшан бир нарсадир. Қуйидаги оятдаги суъал маломат маъносидадир: وَإِذَا الْمَوْؤُودَةُ سُئِلَتْ : Тириклай кўмилган қиздан сўралганида (81/Таквир 8).
Баъзан эса савол сўралаётган нарсани таништиришга қаратилган бўлади. Агар سُؤَال таништириш учун бўлса, иккинчи мафъулга; баъзан бевосита, баъзан эса ҳарфи жар билан мутааддий бўлади. Шундай дейсан: سَأَلْتُهُ كَذَا, سَأَلْتُهُ عَنْ كَذَا وَبِكَذَا : Ундан шуни сўрадим. Бу феъл кўпроқ ( عَنْ ) билан мутааддий бўлади: وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар (17/Исро 85); وَيَسْأَلُونَكَ عَن ذِي الْقَرْنَيْنِ : Сиздан Зулқарнайн ҳақида сўрайдилар (18/Каҳф 83); يَسْأَلُونَكَ عَنِ اْلأَنفَالِ : Сиздан ўлжалар ҳақида сўрайдилар (8/Анфол 1); وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي : Бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар (2/Бақара 186); سَأَلَ سَائِلٌ بِعَذَابٍ وَاقِعٍ : Сўровчи бир киши, тушадиган азобни сўради (70/Маъориж 1).
Агар суъал бирор мол ҳосил қилиш учун бўлса, ўзича ёки ( مِنْ ) юкламаси билан мутааддий бўлади: وَإِذَا سَأَلْتُمُوهُنَّ مَتَاعًا فَاسْأَلُوهُنَّ مِنْ وَرَاء حِجَابٍ : Пайғамбарнинг аёлларидан бирор нарса сўраганингизда, улардан парда ортидан сўранглар (33/Аҳзоб 53); وَاسْأَلُوا مَا أَنْفَقْتُمْ وَلْيَسْأَلُوا مَا أَنْفَقُوا : (Кофирларга кетишни афзал кўрган аёллар учун) сарфлаганларингизни улардан қайтариб сўранглар; улар ҳам (сизларга келган мўмина аёллар учун) сарфлаганларини қайтариб сўрасинлар (60/Мумтаҳана 10); وَاسْأَلُوا اللّهَ مِنْ فَضْلِهِ : Аллоҳдан, Унинг фазлини сўранглар (4/Нисо 32).
Агар фақир бирор нарса тиланаётган бўлса, سَائِل деб номланади: وَأَمَّا السَّائِلَ فَلاَ تَنْهَرْ : Соилни/Тиланчини жеркиманг (93/Зуҳо 10); وَفِي أَمْوَالِهِمْ حَقٌّ لِلسَّائِلِ وَالْمَحْرُومِ : Мол-мулкларида соил/тиланчи ва камбағал учун ҳақ бордир (51/Зориёт 19).