س ق م
С-қ-м
سَقَم ва سُقْم : фақат баданда пайдо бўладиган касалликдир. مَرَض эса ҳам баданда, ҳам нафс/руҳда пайдо бўлади. Масалан: فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ : Уларнинг қалбларида касаллик бордир (2/Бақара 10). فَقَالَ إِنِّي سَقِيمٌ : “Мен беморман”, деди (37/Соффат 89) ояти ё яширин ифодадир, ёки ўтмишда бўлган ёхуд келажакда бўладиган касалликка, ёхуд ҳозирда мавжуд касалликнинг бир озига ишорадир. Зеро инсон, сезмаса-да, ўзига юққан касалликлардан холи бўла олмайди. Бирор жойда қўрқув бўлса, مَكَانٌ سَقِيمٌ дейилади.

