س و ع
С-в-ъ
سَاعَة : Вақт бўлакларидан биридир. Қиёматдан ҳам Соат деб сўз юритилади: اقْتَرَبَتِ السَّاعَةُ : Соат яқинлашди (54/Қамар 1); يَسْأَلُونَكَ عَنِ السَّاعَةِ أَيَّانَ مُرْسَاهَا : Сендан у Соатнинг қачон келишини сўрайдилар (7/Аъроф 187); وَعِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ : Соатнинг илми Унинг ҳузуридадир (43/Зухруф 85).
Қиёматга бу исмнинг соатга ўхшатиб берилиши, ундаги ҳисоб-китобнинг/ҳукм чиқаришнинг тезлиги сабабидандир. Дарҳақиқат, Аллоҳ шундай буюради: وَهُوَ أَسْرَعُ الْحَاسِبِينَ : У энг тез ҳисоб-китоб қилувчидир (6/Анъом 62). Ёки қиёматга бу исмнинг берилиши Аллоҳ таолонинг унга қуйидагича ишора қилиши сабабидандир: كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَهَا لَمْ يَلْبَثُوا إِلاَّ عَشِيَّةً أَوْ ضُحَاهَا : Улар уни кўрган кунда, гўё (бу дунёда) бир оқшом ёки унинг чошгоҳ пайтидан ортиқ турмагандек бўладилар (79/Нозиот 46); كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَ مَا يُوعَدُونَ لَمْ يَلْبَثُوا إِلاَّ سَاعَةً مِنْ نَهَارٍ : Улар ўзларига ваъда қилинган азобни кўрган кунда, гўё кундуздан фақат бир соатча яшагандек бўлиб қоладилар (46/Аҳқоф 35); وَيَوْمَ تَقُومُ السَّاعَةُ يُقْسِمُ الْمُجْرِمُونَ مَا لَبِثُوا غَيْرَ سَاعَةٍ : Соат қоим бўлган кунда, жиноятчилар (дунёда) фақат бир соат турганларига қасам ичадилар (30/Рум 55). Оятда келган биринчи соат — қиёмат, иккинчиси эса қисқа вақт бўлаги маъносидадир.
Қиёмат маъносидаги соатлар уч қисмга бўлиниши айтилади:
Катта соат (اَلسَّاعَةُ الْكُبْرَى ): Одамларнинг ҳисоб бериш учун тирилишларидир. Бунга Пайғамбарнинг (сав) қуйидаги ҳадиси ишора қилади: “ لاَ تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يَظْهَرَ الْفُحْشُ وَالتَّفَحُّشُ وَحَتَّى يُعْبَدَ الدِّرْهَمُ وَالدِّينَارُ : Ахлоқсизлик ва фаҳш иши ошкор бўлмагунча; дирҳам ва динорга сиғинилмагунча қиёмат қоим бўлмайди.”
Пайғамбар (сав) (қиёмат аломати сифатида) яна бошқа бир қатор нарсаларни ҳам айтдики, улар на унинг замонида, на ундан кейин юз берган эмас.
Ўрта соат ( اَلسَّاعَةُ الْوُسْطَى ): Бир аср одамларининг ўлимларидир. Қуйидаги ривоят мисоли каби: Пайғамбар (сав) Абдуллоҳ ибн Анасни кўрганида шундай буюрган: “ إِنْ يَطُلْ عُمْرُ هَذَا الْغُلاَمِ لَمْ يَمُتْ حَتَّى تَقُومَ السَّاعَةُ : Агар бу боланинг умри узаса, қиёмат қоим бўлмагунча ўлмайди.” Абдуллоҳ ибн Анас энг охирги вафот этган саҳоба бўлгани айтилган.
Кичик соат (اَلسَّاعَةُ الصُّغْرَى ): Бу — инсоннинг ўлимидир. Ҳар бир инсоннинг қиёмати — унинг ўлимидир. Қуйидаги оят бунга ишора қилади: قَدْ خَسِرَ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِلِقَاء اللّهِ حَتَّى إِذَا جَاءتْهُمُ السَّاعَةُ بَغْتَةً قَالُوا يَا حَسْرَتَنَا عَلَى مَا فَرَّطْنَا فِيهَا وَهُمْ يَحْمِلُونَ أَوْزَارَهُمْ عَلَى ظُهُورِهِمْ : Аллоҳга рўбарў келишни ёлғон деганлар, чиндан ҳам зиён кўрдилар. Ниҳоят у Соат уларга тўсатдан келиб қолганда, гуноҳ юкларини орқаларида кўтариб: “У ердаги ҳаётимизни беҳуда сарф қилганимиз учун ҳолимизга вой”, — дейдилар (6/Анъом 31).
Маълумки, инсон ўлаётганда бу ҳасратни чекади; зеро Аллоҳ шундай буюради: وَأَنْفِقُوا مِمَّا رَزَقْنَاكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ فَيَقُولَ رَبِّ لَوْلاَ أَخَّرْتَنِي إِلَى أَجَلٍ قَرِيبٍ فَأَصَّدَّقَ وَأَكُنْ مِنَ الصَّالِحِينَ Бирингизга ўлим келиб: “Эй Роббим, мени яқин бир муддатгача кечиктирсанг эди, садақа қилиб, солиҳлардан бўлсам эди!” — дейишидан олдин, сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилинглар (63/Мунофиқун 10). Қуйидаги оят ҳам худди шу маънодадир: قُلْ أَرَأَيْتُكُم إِنْ أَتَاكُمْ عَذَابُ اللّهِ أَوْ أَتَتْكُمُ السَّاعَةُ أَغَيْرَ اللّهِ تَدْعُونَ : Айт: “Хабар беринглар-чи, агар сизларга Аллоҳнинг азоби келса ёки у Соат келиб қолса, Аллоҳдан ўзгага илтижо қилурмидинглар? (6/Анъом 40).
Ривоятга кўра, кучли шамол эсганида Пайғамбарнинг (сав) ранги ўзгарар ва шундай дер эди: “ تَخَوَّفْتُ السَّاعَةَ : Соатнинг қоим бўлишидан қўрқдим.” Пайғамбар (сав) яна шундай буюради: “ مَا أَمُدُّ طَرْفِي وَلاَ أَغُضُّهَا إِلاَّ وَأَظُنُّ أَنَّ السَّاعَةَ قَدْ قَامَتْ : Кўз қовоғимни ҳар очиб-юмганимда Соатнинг қоим бўлганини гумон қиламан.” Пайғамбар (сав) “соатнинг қоим бўлиши” дегани билан ўз ўлимини назарда тутмоқда.
عَامَلْتُهُ مُسَاوَعَةً /У билан соат ҳисоби билан муомала қилдим, деган сўз, مُعَاوَمَة /йил ҳисоби билан ва مُشَاهَرَة /ой ҳисоби билан, шаклларига ўхшайди. جَاءَنَا بَعْدَ سَوْعٍ مِنَ اللَّيْلِ وَسُوَاعٍ ; яъни, кеча сокинликка эришгандан сўнг бизга келди.
Соат сўзи, эътиборсиз қолдириш маъносида ҳам қаралган. Шундай дейилади: أَسَعْتُ اْلإِبِلَ أُسِيعُهَا : Туяларни бошибўш қўйиб юбордим, бошибўш қўйиб юборяпман. هُوَ ضَائِعٌ سَائِعٌ : У йўқолгандир/бошибўш қолдирилгандир.
سُوَاع : Бир бут исмидир: وَقَالُوا لاَ تَذَرُنَّ آلِهَتَكُمْ وَلاَ تَذَرُنَّ وَدًّا وَلاَ سُوَاعًا وَلاَ يَغُوثَ وَيَعُوقَ وَنَسْرًا : Улар дедилар: “Илоҳларингизни тарк этманглар. Вадни, Суваъни, Яғусни, Яъуқни ва Насрни тарк қилманглар!” (71/Нуҳ 23).