س ط و
С-т-в
سَطْوَة : қўл кўтариб ҳужум қилишдир. سَطَا بِهِ : унга ҳужум қилди. Ушбу оят шу маънодадир: يَكَادُونَ يَسْطُونَ بِالَّذِينَ يَتْلُونَ عَلَيْهِمْ آيَاتِنَا : Оз бўлмаса, ўзларига оятларимизни тиловат қилаётган зотларга ҳужум қилиб юборадилар (22/Ҳаж 72). Бу сўзнинг асли سَطَا الْفَرَسُ عَلَى الرَّمَكَةِ يَسْطُو /От байтал устига сакраб чиқди, деган сўздан келиб чиққан. Бу сўз эркак от орқа оёқлари устига кўтарилиб, жўшқинликдан ёки жуфтлашиш учун олд оёқларини байтал устига ташлаган пайтда айтилади. سَطَا الرَّاعِي : чўпон ҳомилани онасининг қорнидан ўлик ҳолда чиқарди. سَطْوَة сўзи طَغْو каби сув учун истиора қилинади. سَطَا الْمَاءُ وَطَغَى /Сув тошди, дейилади.

