وَمِزَاجُهُ مِنْ تَسْنِيمٍ 1448 yil 8 jumadul-avval | 2026 yil 19 oktyabr, dushanba
Tasnim Qur'oni Karim ma'nolarining izohli va so'zma-so'z tarjimasi hamda so'zlarning o'zagi va tahlilini o'rgatuvchi ilmiy-tadqiqot platformasi.
Tasnim © 2026
O'zbek O'zbek Ўзбек Русский English ← Ro'yxatga qaytish عَمَى : Басар/Кўз ва басиратнинг йўқолиши маъноларида ишлатилади. Биринчисида أَعْمَى ; иккинчисида эса أَعْمَى ва عَمٍ шакллари келади. Ушбу оят биринчи маънода ишлатилган: أَنْ جَاءَهُ الْأَعْمَى : Унинг ҳузурига кўзи ожиз /кўр одам келгани учун (80/Абаса 2). Қуръонда кўрлик қораланган оятлар иккинчи маънодадир: صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لَا يَرْجِعُونَ : Кардирлар, соқовдирлар, кўрдирлар . Улар энди қайтмайдилар (2/Бақара 18); وَحَسِبُوا أَلَّا تَكُونَ فِتْنَةٌ فَعَمُوا وَصَمُّوا : Бир фитна бўлмайди деб ўйладилар, кўр бўлдилар , кар бўлдилар (5/Моида 71). Аслида басиратнинг йўқолиши олдида кўзнинг йўқолиши кўрлик деб ҳам ҳисобланмаган; шу даражадаки, Аллоҳ таоло шундай буюрган: فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَكِنْ تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ : Ҳақиқат шуки, кўзлар кўр бўлмайди , аммо асл кўкраклар ичидаги қалблар кўр бўлади (22/Ҳаж 46). Ушбу оят ҳам худди шу маънодадир: الَّذِينَ كَانَتْ أَعْيُنُهُمْ فِي غِطَاءٍ عَنْ ذِكْرِي وَكَانُوا لَا يَسْتَطِيعُونَ سَمْعًا : Улар шундай кимсаларки, кўзлари Мени эслатувчи оятлар қаршисида парда ичида эди, эшитишга ҳам тоқат қила олмас эдилар (18/Каҳф 101). لَيْسَ عَلَى الْأَعْمَى حَرَجٌ : Кўзи ожизга танглик йўқ (48/Фатҳ 17). أَعْمَى сўзининг кўплиги ва шаклида келади: : : : : : (17/Исро 97). Бу оятлардаги кўрлик ҳам кўз, ҳам басират кўрлиги маъноларини англатиши мумкин. (11/Ҳуд 28). :
عُمْيٌ
عُمْيَانٌ
بُكْمٌ
عُمْيٌ
Соқовдирлар, кўрдирлар
(2/Бақара 171); وَالَّذِينَ إِذَا ذُكِّرُوا بِآَيَاتِ رَبِّهِمْ لَمْ يَخِرُّوا عَلَيْهَا صُمًّا
وَعُمْيَانًا
Ўзларига Роббиларининг оятлари эслатилганда, уларга нисбатан кўр ва кар бўлиб муомала қилмайдилар
(25/Фурқон 73). وَمَنْ كَانَ فِي هَذِهِ
أَعْمَى
فَهُوَ فِي الْآَخِرَةِ
أَعْمَى
وَأَضَلُّ سَبِيلًا :
Бу дунёда кўр бўлган , охиратда ҳам кўр ва янада адашганроқдир
(17/Исро 72) оятидаги биринчи келган أَعْمَى сўзи исми фоилдир. Баъзиларга кўра иккинчиси ҳам худди шундайдир.
Баъзиларга кўра эса, هُوَ أَفْعَلُ مِنْ كَذَا шаклида исми тафзилдир. Чунки бу, басиратнинг йўқолиши маъносидадир. Унинг مَا أَفْعَلَهُ وَهُوَ أَفْعَلُ مِنْ كَذَا шаклларига киритилиши ҳам саҳиҳдир. Баъзилар эса وَمَنْ كَانَ فِي هَذِهِ أَعْمَى оят ибораси басиратнинг кўрлигига, иккинчисини [ فَهُوَ فِي الْآَخِرَةِ أَعْمَى ] эса кўзнинг кўрлигига ҳамл қилганлар. Абу Амр ҳам шу фикрдадир. У, “қалб кўрлиги” маъносида бўлгани учун биринчисини имола қилган; иккинчисини эса, исм бўлгани учун имола қилмаган. Чунки исм имоладан узоқдир.
قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ وَالَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ فِي آَذَانِهِمْ وَقْرٌ وَهُوَ عَلَيْهِمْ
عَمًى
Айт; у иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир, иймон келтирмайдиганларнинг эса қулоқларида оғирлик бордир ва у уларга нисбатан кўрликдир
(41/Фуссилат 44); إِنَّهُمْ كَانُوا قَوْمًا
عَمِينَ
Шубҳасиз, улар кўр бир қавм эдилар
(7/Аъроф 64); وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
أَعْمَى
Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, бас, унинг учун тор ҳаёт бордир ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирамиз
(20/Тоҳо 124); وَنَحْشُرُهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَلَى وُجُوهِهِمْ
عُمْيًا
وَبُكْمًا وَصُمًّا :
Қиёмат кунида Биз уларни юзтубан ҳолда кўрлар , соқовлар ва карлар қилиб тирилтирамиз
عَمِيَ عَلَيْهِ : Яъни, иш унга чигал бўлиб қолди, шу даражадаки, унга нисбатан кўр каби бўлиб қолди. Аллоҳ буюради:
فَعَمِيَتْ
عَلَيْهِمُ الْأَنْبَاءُ يَوْمَئِذٍ :
У кунда хабарлар уларга кўринмай қолади
(28/Қосос 66); قَالَ يَا قَوْمِ أَرَأَيْتُمْ إِنْ كُنْتُ عَلَى بَيِّنَةٍ مِنْ رَبِّي وَآَتَانِي رَحْمَةً مِنْ عِنْدِهِ
فَعُمِّيَتْ
عَلَيْكُمْ أَنُلْزِمُكُمُوهَا وَأَنْتُمْ لَهَا كَارِهُونَ :
Нуҳ деди; Эй қавмим, айтинг-чи, агар мен Роббимдан келган очиқ ҳужжатларга суянаётган бўлсам, агар У менга Ўз ҳузуридан бир раҳмат ато этган бўлса-ю, сиз эса буни кўришдан маҳрум қилинган бўлсангиз, истамаган ҳолингизда сизларни бу очиқ ҳужжатларни ва бу раҳматни қабул қилишга мажбур қиламизми?
عَمَاء : Булут ва жаҳолат маъноларини англатади. Баъзилар ривоят қилинган ушбу ҳадисни ҳам шу иккинчи маънога ҳамл қилганлар: قِيلَ : أَيْنَ كَانَ رَبُّنَا قَبْلَ أَنْ خَلَقَ السَّمَاءَ وَاْلأَرَضَ؟ قَالَ : فِي
عَمَاءٍ
تَحْتَهُ
عَمَاءٌ
وَفَوْقَهُ
عَمَاءٌ
Роббимиз осмон ва ерни яратишдан олдин қаерда эди, деб сўралди. Пайғамбар (сав) шундай жавоб бердилар: Остида мавҳумлик , устида ҳам мавҳумлик бўлган бир мавҳумлик ичида эди
. Уларга кўра бу ҳадис, сўз юритилаётган нарса номаълум бир ҳол экани ва уни билиш мумкин эмаслигига ишорадир. عُمِيَّة : Жаҳолат. مَعَامِي : Устида ҳеч қандай белги бўлмаган ер бўлаги.