ع د ل
А-д-л
عَدَالَة ва مُعَادَلَة : Тенглик маъносини англатувчи сўздир. Бу тушунча таққослаш асосида ишлатилади. عَدْل ва عِدْل сўзлари бир-бирига яқин маъноларни билдиради. Лекин عَدْل ҳукмлар каби басират билан идрок этиладиган нарсаларда ишлатилади. Ушбу оят шу маънодадир: أَوْ عَدْلُ ذَلِكَ صِيَامًا : Ёки унинг баробарида рўза тутишдир (5/Моида 95). عِدْل ва عَدِيل сўзлари эса ҳислар билан идрок этиладиган нарсаларда ишлатилади; тортиладиган, саналадиган ва ўлчанадиган нарсалар каби. Шундай экан, عَدْل тенг тарзда тақсимлаш маъносини билдиради. Бу маънода шундай ривоят қилинган: بِالْعَدْلِ قَامَتِ السَّمَوَاتُ وَاْلأَرْضُ : Осмонлар ва Ер адолат билан қоим турибдилар. Бу ҳадис ҳикмат тақозо этган тарзда оламдаги тўрт устундан бирининг бошқаларидан кўп ёки кам бўлиши ҳолида оламнинг тартиби бузилишига диққат қаратади.
عَدْل икки қисмга бўлинади:
Мутлақ адл: Ақл тақозосига кўра бундай адл гўзалдир, ҳеч қачон мансух бўлмайди/бошқа нарса билан бекор бўлмайди ва ҳеч қачон адолатсизлик билан сифатланмайди. Масалан, сенга яхшилик қилганга сенинг ҳам яхшилик қилишинг ва сенга озор бермаганга сенинг ҳам озор бермаслигинг каби.
Бошқа адл тури эса фақат шариат орқали билинади. Бундай адлнинг баъзи вақтларда мансух бўлиши ҳам мумкин. Қасос, жиноят диятлари ва муртад бўлган кишининг молининг асли каби. Шунинг учун Аллоҳ буюради: فَمَنِ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُوا عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ : Ким сизга тажовуз қилса, сизлар ҳам унга у қилган тажовузи баробарида тажовуз қилинглар (2/Бақара 194); وَجَزَاءُ سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِثْلُهَا : Ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаш ёмонликдир (42/Шуро 40). Бу оятларда адолат اِعْتِدَاء /тажовуз ва سَيِّئَة /ёмонлик деб номланган. Ушбу оятда кўзда тутилган нарса ҳам шудир. إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإِحْسَانِ : Аллоҳ адолатга ва яхшилик қилишга буюради (16/Наҳл 90). Чунки عَدْل /адолат жавоб қайтаришда тенг муомала қилишдир; агар қилинган иш яхшилик бўлса, унинг жавоби ҳам яхшилик бўлади; ёмонлик бўлса, унинг жавоби ҳам ёмонлик бўлади. إِحْسَان /Иҳсон эса яхшиликка кўпроғи билан, ёмонликка эса озроғи билан жавоб қайтаришдир.
رَجُلٌ عَدْلٌ : Адолатли одам; رِجَالٌ عَدْلٌ : Адолатли одамлар. عَدْل сўзи ҳам бирлик, ҳам кўплик маъносида ишлатилади. Шоир шундай дейди:
فَهُمْ رِضًا وَهُمْ عَدْلُ -311
311- Улар рози бўлинганлар ва улар адолатли бўлганлардир.
عَدْل сўзининг асли ушбу оятда келганидек масдардир: وَأَشْهِدُوا ذَوَيْ عَدْلٍ مِنْكُمْ : Ичингиздан адл соҳиби икки кишини гувоҳ қилинглар (65/Талоқ 2); яъни адолат соҳиби. وَأُمِرْتُ لِأَعْدِلَ بَيْنَكُمُ : Ораларингизда адолат билан ҳукм қилишга буюрилдим (42/Шуро 15); وَلَنْ تَسْتَطِيعُوا أَنْ تَعْدِلُوا بَيْنَ النِّسَاءِ وَلَوْ حَرَصْتُمْ : Қанчалик уринманг, хотинларингиз орасида адолатни таъминлашга қурбингиз етмайди (4/Нисо 129) ояти инсоннинг туғма эга бўлган мойиллик хусусиятига ишорадир. Шунинг учун инсон хотинлари орасида муҳаббатда тенг муомала қилишга куч етказа олмайди. فَإِنْ خِفْتُمْ أَلَّا تَعْدِلُوا فَوَاحِدَةً : Агар адолатли бўла олмаслигингиздан қўрқсангиз, битта аёлга уйланинг (4/Нисо 3) ояти улуш бериш ва нафақага доир адолатга ишорадир. وَلَا يَجْرِمَنَّكُمْ شَنَآَنُ قَوْمٍ عَلَى أَلَّا تَعْدِلُوا اعْدِلُوا : Бирор қавмга бўлган хусуматингиз сизни адолатсизликка етакламасин. Адолатли бўлинглар (5/Моида 8); أَوْ عَدْلُ ذَلِكَ صِيَامًا : Ёки унинг баробарида рўза тутишдир (5/Моида 95); яъни таомга тенг келадиган рўза. Таомда тенглик маъноси кўзда тутилганда унга عَدْل дейилади.
Арабларнинг; لا يُقْبَلُ مِنْهُ صَرْفٌ وَلاَ عَدْلٌ : Ундан на сарф, на адл қабул қилинади. деган сўзларида келган عَدْل сўзи баъзиларга кўра фарздан кинояди. Бунинг ҳақиқати нима эканлиги юқорида ўтди. صَرْف эса нафл маъносидадир. Бу эса фарз устига зиёда қилинадиганидир. Бу икки тушунча худди عَدْل ва إِحْسَان тушунчалари кабидир. لا يُقْبَلُ مِنْهُ /Ундан қабул қилинмайди, деган сўзнинг маъноси шудир: “Ундан қабул қилинадиган бирор яхшилик содир бўлмайди.”
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَجَعَلَ الظُّلُمَاتِ وَالنُّورَ ثُمَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِرَبِّهِمْ يَعْدِلُونَ : Осмонлару Ерни яратган, қоронғиликлар ва ёруғликни пайдо қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Шундан кейин ҳам куфр келтирганлар (айрим нарсаларни) Роббиларига тенг тутмоқдалар (6/Анъом 1); яъни кофирлар бошқаларни Аллоҳга адил/тенг тутмоқдалар. Бу маъноси билан оят худди ушбу оят каби бўлди: إِنَّمَا سُلْطَانُهُ عَلَى الَّذِينَ يَتَوَلَّوْنَهُ وَالَّذِينَ هُمْ بِهِ مُشْرِكُونَ : Шайтоннинг нуфузи ва таъсири фақат уни дўст тутганлар ва Аллоҳга ширк келтирувчилар устидадир (16/Наҳл 100).
Баъзилар эса оятга шундай маъно берадилар: “Аллоҳга оид феълларни Ундан буриб бошқасига нисбат бермоқдалар.” Баъзилар эса оятни: “Улар ибодатлари билан Аллоҳ таолодан юз ўгирмоқдалар.” шаклида шарҳламоқдалар. “ بَلْ هُمْ قَوْمٌ يَعْدِلُونَ ” (27/Намл 60) ояти ҳам шу маънода бўлиши мумкин. Гўё шундай дейилган: “Йўқ; улар Аллоҳга ширк келтирувчи бир қавмдир.” Бу оят ушбу сўздан ҳам келиб чиққан бўлиши мумкин: عَدَلَ عَنِ الْحَقِّ : Ҳақдан юз ўгириб зулм қилди.
أَيَّامٌ مُعْتَدِلاَتٌ : Муътадил бўлганлари учун хуш кунлар. عَادَلَ بَيْنَ اْلأَمْرَيْنِ : Икки ишдан қайси бири кўпроқ мувофиқлигига қаради. عَادَلَ اْلأَمْرَ : Иш унга шунчалик чигал туюлдики, унинг қайси томонига юзланишни ҳал қила олмай қолди. Арабларнинг; وُضِعَ عَلَى يَدَيْ عَدْلٍ : Адлнинг қўлларига қўйилди, деган сўзлари машҳур мақолдир.