ع ق ب
А-қ-б
عَقِب : Оёқнинг орқа қисми. Баъзилар эса عَقْب деб талаффуз қилади. Кўплиги أَعْقَاب шаклида келади. Қуйидагича ривоят қилинади: وَيْلٌ لِْلأَعْقَابِ مِنَ النَّارِ : Товонларнинг дўзахдаги ҳолига вой!
عَقِب сўзи истиора йўли билан фарзандга ва фарзанднинг фарзандига дейилади. Аллоҳ буюради: وَجَعَلَهَا كَلِمَةً بَاقِيَةً فِي عَقِبِهِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ : Бу сўзни ортидан/зурриётидан келувчиларга боқий қоладиган мерос сифатида қолдирдики, (унинг динига) қайтсинлар (43/Зухруф 28).
عَقِبُ الشَّهْرِ (ой охири) ибораси арабларнинг қуйидаги сўзидан келади: جَاءَ فِي عَقِبِ الشَّهْرِ : Ой охирида келди. Ой тугашига оз вақт қолганда эса جَاءَ فِي عُقْبِ الشَّهْرِ дейилади.
رَجَعَ عَلَى عَقِبِهِ : Орқага қайтди. اِنْقَلَبَ عَلَى عَقِبَيْهِ сўзи қуйидагиларга ўхшайди: رَجَعَ عَلَى حَافِرَتِهِ : Товони узра/илк ҳолига қайтди; فَارْتَدَّا عَلَى آَثَارِهِمَا قَصَصًا : Дарҳол излари узра орқаларига қайтдилар (18/Каҳф 64); رَجَعَ عَوْدُهُ عَلَى بَدْئِهِ : Келган жойига қайтиб кетди.
وَنُرَدُّ عَلَى أَعْقَابِنَا بَعْدَ إِذْ هَدَانَا اللَّهُ : Аллоҳ бизни тўғри йўлга ҳидоят қилганидан кейин ортимизга қайтариламизми? (6/Анъом 71); انْقَلَبْتُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ : Сиз орқага қайтасизларми? (3/Оли Имрон 144); وَمَنْ يَنْقَلِبْ عَلَى عَقِبَيْهِ فَلَنْ يَضُرَّ اللَّهَ شَيْئًا : Изига қайтган киши, Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайди (3/Оли Имрон 144); وَإِذْ زَيَّنَ لَهُمُ الشَّيْطَانُ أَعْمَالَهُمْ وَقَالَ لَا غَالِبَ لَكُمُ الْيَوْمَ مِنَ النَّاسِ وَإِنِّي جَارٌ لَكُمْ فَلَمَّا تَرَاءَتِ الْفِئَتَانِ نَكَصَ عَلَى عَقِبَيْهِ وَقَالَ إِنِّي بَرِيءٌ مِنْكُمْ إِنِّي أَرَى مَا لَا تَرَوْنَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ وَاللَّهُ شَدِيدُ الْعِقَابِ : Шайтон уларга қилаётган ишларини чиройли қилиб кўрсатиб: Бу кунда одамлар ичида сизларга ғолиб келадигани йўқ, албатта, мен ҳам сизнинг ёрдамчингизман, деганини эсланг. Аммо икки қўшин бир-бирини кўргач, у орқасига қайтди ва: Мен сизлардан узоқман, мен сизлар кўрмаётган нарсани кўряпман, мен Аллоҳдан қўрқаман; Аллоҳнинг азоби қаттиқдир, деди (8/Анфол 48); قَدْ كَانَتْ آَيَاتِي تُتْلَى عَلَيْكُمْ فَكُنْتُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ تَنْكِصُونَ : Оятларим сизга тиловат қилинарди-ю, сиз унга ортингизни ўгирар эдингиз (23/Муъминун 66).
عَقَبَهُ : Унинг ортидан кетди. Бу худди دَبَرَهُ وَقَفَاهُ сўзи кабидир. عُقْب ва عُقْبَى сўзлари савоб маъносидадир: هُوَ خَيْرٌ ثَوَابًا وَخَيْرٌ عُقْبًا : Мукофоти энг яхши бўлган ҳам У, энг гўзал оқибатни берадиган ҳам Удир (18/Каҳф 44); أُولَئِكَ لَهُمْ عُقْبَى الدَّارِ : Ана ўшалар учун бу дунёда яхши бир оқибат бордир (13/Раъд 22). عَاقِبَة сўзи ҳам мутлақ айтилганда савоб маъносидадир: وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ : Оқибат, Аллоҳга қарши келишдан сақланганларникидир (28/Қосос 83).
عَاقِبَة сўзи музоф бўлиб келганда, баъзан жазо бериш билан боғлиқ бўлади: ثُمَّ كَانَ عَاقِبَةَ الَّذِينَ أَسَاءُوا السُّوأَى أَنْ كَذَّبُوا بِآَيَاتِ اللَّهِ وَكَانُوا بِهَا يَسْتَهْزِئُونَ : Кейин ёмонлик қилганларнинг дучор бўлган оқибати, Аллоҳнинг оятларини ёлғон дейишлари ва уларни масхара қилишлари сабабли жуда ёмон бўлди (30/Рум 10). فَكَانَ عَاقِبَتَهُمَا أَنَّهُمَا فِي النَّارِ خَالِدَيْنِ فِيهَا : Ниҳоят иккисининг ҳам оқибати, ичида абадий қоладиган дўзах бўлур (59/Ҳашр 17) ояти, қуйидаги оят каби зиддидан истиора бўлиши мумкин: فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ : Уларга аламли азобни башорат қил (3/Оли Имрон 21).
عُقُوبَة, مُعَاقَبَة ва عِقَاب сўзлари азоб/жазо маъносидадир: إِنْ كُلٌّ إِلَّا كَذَّبَ الرُّسُلَ فَحَقَّ عِقَابِ : Барчалари пайғамбарларни ёлғончи қилдилар, бас, жазойимга лойиқ бўлдилар (38/Сод 14); وَمَنْ يُشَاقِّ اللَّهَ فَإِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ : Ким Аллоҳга қарши турса, билсинки, Аллоҳнинг жазоси шубҳасиз қаттиқдир (59/Ҳашр 4); وَإِنْ عَاقَبْتُمْ فَعَاقِبُوا بِمِثْلِ مَا عُوقِبْتُمْ بِهِ : Агар жазо берадиган бўлсангиз, сизга берилган жазо баробарида жазо беринг (16/Наҳл 126); وَمَنْ عَاقَبَ بِمِثْلِ مَا عُوقِبَ بِهِ ثُمَّ بُغِيَ عَلَيْهِ لَيَنْصُرَنَّهُ اللَّهُ : Ҳар ким ўзига қилинган бир озорга ўшанинг мислида озор берса, сўнгра унга зулм қилинса, албатта, Аллоҳ унга ёрдам беради (22/Ҳаж 60).
تَعْقِيب : Бир нарсани кетма-кет қилишдир. عَقَّبَ الْفَرَسُ فِي عَدْوِهِ /От тўхтамай кетма-кет чопди, дейилади. Аллоҳ буюради: لَهُ مُعَقِّبَاتٌ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ : Инсонни олдидан ва орқасидан кузатиб борувчилар бордир (13/Раъд 11); яъни инсонни таъқиб қиладиган ва уни муҳофаза қиладиган фаришталар бордир. لَا مُعَقِّبَ لِحُكْمِهِ : Унинг ҳукмини таъқиб қилувчи йўқдир (13/Раъд 41); яъни Аллоҳнинг ҳукми ортидан тушадиган ва Унинг қилганларини сўроққа тутадиган ҳеч ким йўқдир. Бу оят қуйидаги сўздан келади: عَقَّبَ الْحَاكِمُ عَلَى حُكْمِ مَنْ قَبْلَهُ : Ҳоким ўзидан олдинги ҳокимнинг чиқарган ҳукмини кўриб чиқишга олди. Шоир қуйидагича айтади:
وَمَا بَعْدَ حُكْمِ اللهِ تَعْقِيبُ- 325
325- Аллоҳ ҳукм чиқаргач, унинг ортидан тушилмас.
Юқоридаги оят, ўзларига махфий бўлган пайтда одамларга Аллоҳ чиқарган ҳукмни ва қилганларининг ҳикматини тадқиқ қилишни ман этган ҳам бўлиши мумкин. Бу, қадарнинг сирига шўнғишнинг ман этилиши кабидир. “ وَلَّى مُدْبِرًا وَلَمْ يُعَقِّبْ” (27 /Намл 10); яъни орқасига қайтди ва орқасига қарамай қочди. اِعْتِقَاب : Кеча ва кундузнинг бирин-кетин келиши каби, бир нарсанинг бошқа нарса ортидан келишидир. Қуйидаги сўз ҳам шу маънодан келади: عُقْبَة : Бир уловга икки кишининг навбатлашиб миниши.
عُقْبَةُ الطَّائِرِ : Қушнинг кўтарилиб-пасайиши. أَعْقَبَهُ كَذَا : Фалон нарсани унга қолдирди. Аллоҳ буюради: فَأَعْقَبَهُمْ نِفَاقًا فِي قُلُوبِهِمْ : Аллоҳ уларнинг қалбларига нифоқ солиб қўйди (9/Тавба 77). Шоир эса қуйидагича айтади:
لَهُ طَائِفٌ مِنْ جِنَّةٍ غَيْرُ مُعْقِبٍ -326
326- Уни жин урган, ортидан ўзига келмай.
فُلاَنٌ لَمْ يُعْقِبْ : Фалон киши ортида фарзанд қолдирмади. أَعْقَابُ الرَّجُلِ : Кишининг фарзандлари. Тилшунослар қуйидагини айтади: أَعْقَاب сўзи қамровига кишининг қизидан бўлган болалар кирмайди. Чунки улар насл йўли билан кишига эргашмайдилар. Аммо қизлар ذُرِّيَّة сўзи қамровига киради.
اِمْرَأَةٌ مِعْقَابٌ : Гоҳ ўғил, гоҳ қиз туғадиган аёл. عَقَبْتُ الرُّمْحَ : Найзани пай билан боғладим. Бу худди; عَصَبْتُهُ : Уни пай билан боғладим, сўзи кабидир. عَقَبَة : Тоғдаги тик, машаққатли йўл. Кўплиги عُقُب ва عِقَاب шаклида келади. Овлаётганда бирин-кетин келиб-кетгани учун бургутга عُقَاب дейилган. Унга шаклан ўхшагани учун байроқ/туғ, қудуқнинг икки четига қўйиладиган тош ва зиракка ўтказиладиган ипга ҳам عُقَاب дейилади. Бирин-кетин учгани учун эркак какликка يَعْقُوب дейилади.