ع ف و
А-ф-в
عَفْو : Бирор нарсани олишни қасд қилиш. عَفَاهُ وَاعْتَفَاهُ : Унинг ёнидагини олиш учун унга юзланди. عَفَتِ الرِّيحُ الدَّارَ : Шамол уйнинг изини ўчиришга юзланди. Мана шу нуқтаи назардан шоир шундай дейди:
أَخَذَ الْبِلَى أَبْلاَدَهَا -323
323- Намлик унинг изларини олди/ўчирди.
عَفَتِ الدَّارُ : Уйнинг изи ўчди; гўё уй чиришга юз тутгандир. عَفَا النَّبْتُ وَالشَّجَرُ : Ўсимлик ва дарахт қуюқлашишга/кўпайишга юзланди. Бу худди أَخَذَ النَّبْتُ فِي الزِّيَادَةِ дейишинг кабидир. عَفَوْتُ عَنْهُ : Ундан сарфи назар қилиб, гуноҳларини ўчиришни мақсад қилдим. Аслида бу жумладаги мафъул тарк қилинган ва ( عَنْ ) юкламаси яширин бир сўзга боғлангандир.
عَفْو : Гуноҳдан узоқлашиш маъносидадир. Аллоҳ буюради: وَجَزَاءُ سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِثْلُهَا فَمَنْ عَفَا وَأَصْلَحَ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ : Ёмонликнинг жазоси, яна ўзига ўхшаш бир ёмонликдир. Ким афв қилса, ярашса, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир (42/Шуро 40); وَأَنْ تَعْفُوا أَقْرَبُ لِلتَّقْوَى : Афв қилишингиз (маҳрнинг ҳаммасини кечиб юборишингиз) тақвога яқинроқдир (2/Бақара 237); ثُمَّ عَفَوْنَا عَنْكُمْ مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ : Бундан сўнг, шукр қиларсизлар деб, сизларни афв этган эдик (2/Бақара 52); إِنْ نَعْفُ عَنْ طَائِفَةٍ مِنْكُمْ نُعَذِّبْ طَائِفَةً بِأَنَّهُمْ كَانُوا مُجْرِمِينَ : Сизлардан (тавба қилган) бир тоифани афв қилсак ҳам, бошқа бир тоифани жиноятчи бўлганлари учун азоблаймиз (9/Тавба 66); فَاعْفُ عَنْهُمْ : Уларни афв қил (3/Оли Имрон 159); خُذِ الْعَفْوَ : Сен афвни ол (7/Аъроф 199); яъни қасд қилиниши ва қўлга киритилиши осон бўлганини ол. Баъзиларга кўра эса, «Одамлардан ортиб қолганини ол», деган маънодадир. وَيَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنْفِقُونَ قُلِ الْعَفْوَ : Сендан нима эҳсон қилишларини сўрайдилар, айт: ортганини (2/Бақара 219); яъни берилиши осон бўлганини.
أَعْطَى عَفْوًا сўзидаги عَفْوًا сўзи ҳол ўрнида турган масдардир. Яъни, унинг ҳоли офийнинг; яъни бирор нарса сўровчининг ҳолига ўхшаган ҳолда эҳсон қилди. Бу сўз гўзал саналган бир маъно/хатти-ҳаракатга ишорадир. Бу маънода шоир шундай дейди:
كَأَنَّكَ تُعْطِيهِ الَّذِي أَنْتَ سَائِلُهُ -324
324- Гўё сен унга ўзинг истаётган/эҳтиёж сезаётган нарсани бераяпсан.
Араблар шундай дуо қиладилар: أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ : [Аллоҳим!] Сендан афв ва офият сўрайман. Яъни, жазо бермаслигингни ва саломатликни тилайман. Аллоҳ таоло Ўзини шундай сифатлайди: إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَفُوًّا غَفُورًا : Шубҳасиз, Аллоҳ ўта афв қилувчи ва мағфират қилувчидир (4/Нисо 43).
وَمَا أَكَلَتِ الْعَافِيَةُ فَصَدَقَةٌ : Офиянинг егани садақадир. Яъни, ризқ/озуқа кетидан югурувчи қуш, ёввойи ҳайвон ва одамларнинг егани садақадир. أَعْفَيْتُ كَذَا : Фалон нарсани кўпайишга қўйиб бердим. Бу маънода шундай дейилган: أَعْفُوا اللِّحَى : Соқолни ўстиринг.
عَفَاء : Кўп бўлган жун, тук. عَافِي : Қозонни қарзга (омонатга) олган кишининг, (қозон билан бирга) қайтариб берадиган қозондаги шўрва қолдиғи.