ع ج ل
А-ж-л
عَجَلَة : бир нарсани вақтидан олдин истамоқ ва уни излашдир. Бу эса шаҳватнинг бир тақозосидир. Шу сабабли Қуръоннинг барчасида шошилмоқ ёмон деб кўрсатилган. Ҳатто; اَلْعَجَلَةُ مِنَ الشَّيْطَانِ : Шошилиш шайтондандир. дейилган. Аллоҳ буюради: سَأُرِيكُمْ آَيَاتِي فَلَا تَسْتَعْجِلُونِ : Сизларга оятларимни кўрсатаман; Мендан шошилишни сўраманглар (21/Анбиё 37); وَلَا تَعْجَلْ بِالْقُرْآَنِ مِنْ قَبْلِ أَنْ يُقْضَى إِلَيْكَ وَحْيُهُ : Эй Муҳаммад, Қуръоннинг сенга ваҳий қилиниши ниҳоясига етмай туриб, уни қироат қилишда шошилиб кетма (20/Тоҳо 114); وَمَا أَعْجَلَكَ عَنْ قَوْمِكَ يَا مُوسَى : Эй Мусо, сени қавмингдан шошилинч билан ажралишга ундаган нима? (20/Тоҳо 83); قَالَ هُمْ أُولَاءِ عَلَى أَثَرِي وَعَجِلْتُ إِلَيْكَ رَبِّ لِتَرْضَى : Мусо: “Мана, — деди, — улар ҳам изимдан келяптилар. Мен, рози бўлишинг учун Сен томон шошилинч билан келдим, эй Роббим” (20/Тоҳо 84). Ҳазрати Мусо шошилиши, гарчи ўзи яхши нарса бўлмаса ҳам, уни тақозо этган нарса яхши эканини айтди. У эса — Аллоҳ таолонинг розилигини исташдир.
أَتَى أَمْرُ اللَّهِ فَلَا تَسْتَعْجِلُوهُ : Аллоҳнинг амри келди. Энди уни шошилиб талаб қилманглар (16/Наҳл 1); وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالسَّيِّئَةِ قَبْلَ الْحَسَنَةِ : Сендан яхшиликдан олдин ёмонликнинг келишини сўрайдилар (13/Раъд 6); قَالَ يَا قَوْمِ لِمَ تَسْتَعْجِلُونَ بِالسَّيِّئَةِ قَبْلَ الْحَسَنَةِ : Эй қавмим, нима учун яхшиликдан олдин ёмонликка ошиқяпсизлар, деди (27/Намл 46); وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ : Улар сиздан азобнинг тезроқ рўёбга чиқишини истайдилар (22/Ҳаж 47); وَلَوْ يُعَجِّلُ اللَّهُ لِلنَّاسِ الشَّرَّ اسْتِعْجَالَهُمْ بِالْخَيْرِ لَقُضِيَ إِلَيْهِمْ أَجَلُهُمْ : Агар Аллоҳ одамларга яхшиликни тез истаганларидек, ёмонликни ҳам шоша-пиша берса эди, уларнинг ажалларини дарҳол келтирган бўлар эди (10/Юнус 11); خُلِقَ الْإِنْسَانُ مِنْ عَجَلٍ : Инсон шошқалоқ қилиб яратилган (21/Анбиё 37). Баъзиларнинг фикрича, عَجَل сўзидан мурод — лойдир. Лекин бу тўғри эмас. Аслида оят инсоннинг шошилишдан холи бўла олмаслигига ва шошилиш инсонни ташкил этувчи хусусиятлардан бири эканига ишора қилади. Аллоҳ таоло шу маънода қуйидагича буюради: وَكَانَ الْإِنْسَانُ عَجُولًا : Инсон жуда шошқалоқдир (17/Исро 11).
مَنْ كَانَ يُرِيدُ الْعَاجِلَةَ عَجَّلْنَا لَهُ فِيهَا مَا نَشَاءُ لِمَنْ نُرِيدُ : Ким тез ўтувчисини истаса, истаган кимсамизга хоҳлаганимизча дарҳол берамиз (17/Исро 18); яъни, ким дунё молини истаса, буни беришни истаган кишимизга хоҳлаганимизча ато этамиз. وَقَالُوا رَبَّنَا عَجِّلْ لَنَا قِطَّنَا قَبْلَ يَوْمِ الْحِسَابِ : Эй Роббимиз! Насибамизни ҳисоб кунидан олдин тезроқ бергин, дедилар (38/Сод 16); فَعَجَّلَ لَكُمْ هَذِهِ : Аллоҳ буни сизларга тезлатиб берди (48/Фатҳ 20).
عُجَالَة : нонушта каби шошилинч ейиладиган таом. وَقَدْ عَجَّلْتُهُمْ وَلَهَّنْتُهُمْ : Уларга овқатдан олдин бир нималарни едирдим. عِجْلَة : эҳтиёж пайтида шошилинч ишлатиладиган кичик сув идиши. عَجَلَة : қудуқ устига ўрнатилган сув чархига ўтказиладиган тахта. Шунингдек, ҳўкизлар тортадиган аравага ҳам шундай дейилади. Тез юргани учун бу номни олган.
Ўсиб ҳўкиз бўлганида йўқотадиган шошқалоқлигини ҳисобга олиб, сигир боласига عِجْل дейилади: وَاتَّخَذَ قَوْمُ مُوسَى مِنْ بَعْدِهِ مِنْ حُلِيِّهِمْ عِجْلًا جَسَدًا لَهُ خُوَارٌ : Мусонинг ортидан унинг қавми зийнат буюмларидан, тирикдек мўрайдиган бир бузоқ ҳайкалини ясаб, уни илоҳ қилиб олдилар (7/Аъроф 148).
بَقَرَةٌ مُعْجِلٌ : бузоғи бор сигир.