ع ت و
У-т-в
عُتُوّ : Итоат этмаслик. Бу ўзакдан; عَتَا يَعْتُو عُتُوًّا وَعِتِيًّا /Ҳаддан ошди, ҳаддан ошмоқда шакллари келади. Аллоҳ буюради: وَقَالَ الَّذِينَ لَا يَرْجُونَ لِقَاءَنَا لَوْلَا أُنْزِلَ عَلَيْنَا الْمَلَائِكَةُ أَوْ نَرَى رَبَّنَا لَقَدِ اسْتَكْبَرُوا فِي أَنْفُسِهِمْ وَعَتَوْا عُتُوًّا كَبِيرًا : Бизга дуч келишни умид қилмайдиганлар: “Бизга фаришталар туширилиши ёки Роббимизни кўришимиз керак эди”, – дедилар. Дарҳақиқат, улар ўзлари ҳақида кибрга берилиб, ҳаддан ошишда жуда узоққа кетдилар (25/Фурқон 21); فَعَتَوْا عَنْ أَمْرِ رَبِّهِمْ : Роббиларининг амридан бош тортдилар (51/Зориёт 44); وَكَأَيِّنْ مِنْ قَرْيَةٍ عَتَتْ عَنْ أَمْرِ رَبِّهَا وَرُسُلِهِ فَحَاسَبْنَاهَا حِسَابًا شَدِيدًا وَعَذَّبْنَاهَا عَذَابًا نُكْرًا : Қанчадан-қанча қишлоқ борки, Роббиси ва пайғамбарларининг амридан бош тортди, Биз ҳам уни қаттиқ ҳисобга тортдик ва уни хунук азоб билан азобладик (65/Талоқ 8); بَلْ لَجُّوا فِي عُتُوٍّ وَنُفُورٍ : Дарҳақиқат, улар ҳаддан ошиш ва нафрат ичида қаттиқ туриб олмоқдалар (67/Мулк 21); قَالَ رَبِّ أَنَّى يَكُونُ لِي غُلَامٌ وَكَانَتِ امْرَأَتِي عَاقِراً وَقَدْ بَلَغْتُ مِنَ الْكِبَرِ عِتِيّاً : Закариё: Эй Роббим, деди; менда қандай фарзанд бўлсин; хотиним туғмас, ўзим эса кексаликнинг сўнгги даражасига етиб қолган бўлсам? (19/Марям 8); яъни, ислоҳи ва даволаниши мумкин бўлмаган бир ҳолга келган пайтда. Баъзиларга кўра эса; тарбия қилиб бўлмайдиган бир ҳолга келган пайтда. Мана бу шеърда ишора қилинган ҳол ҳам шундай:
وَمِنَ الْعَنَاءِ رِيَاضَةُ الْهَرِمِ -310
310- Кексани тарбия қилиш қийин.
:
وَمِنَ الْعَنَاءِ رِيَاضَةُ الْهَرِمِ -310
310- Кексани тарбия қилиш қийин.
:

