ح ب ط
Ҳ-б-т
Аллоҳ буюради: حَبِطَتْ أعْمَالُهُمْ Уларнинг барча саъй-ҳаракатлари беҳуда кетди (5/Моида 53); وَلَوْ أشْرَكُوا لَحَبِطَ عَنْهُم مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ Агар улар ҳам Аллоҳга ширк келтирганларида эди, қилган бутун яхшиликлари беҳуда кетган бўлар эди (6/Анъом 88); وَسَيُحْبِطُ أعْمَالَهُمْ Аллоҳ уларнинг қилган ишларини беҳуда кетказади (47/Муҳаммад 32); لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ қилган амалинг албатта беҳуда кетади (39/Зумар 65); فَأحْبَطَ اللَّهُ أعْمَالَهُمْ Аллоҳ уларнинг амалларини беҳуда кетказди (33/Аҳзоб 19).
Амалнинг беҳуда кетишининг бир неча кўриниши бор:
Биринчиси: амалларнинг дунёга оид бўлишидир; булар қиёматда ҳеч қандай фойда бермайди. Аллоҳ таолонинг وَقَدِمْنَا إِلَى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَنْثُوراً Улар қилган амалларнинг олдига ўтиб, уни сочилган тўзон каби қилиб қўямиз (25/Фурқон 23) оятида ишора қилганидек.
Иккинчиси: амалларнинг ўзи охиратга оид бўлади, лекин уларни қилган киши бажараётганида Аллоҳ таоло учун қилмаган бўлади. Ривоят қилинади: أنَّه يُؤتَى يَوم القيامةِ بِرَجلٍ فَيُقالُ له: بِمَ كانَ اشْتِغالُك؟ قال: بِقِرَاءَة القُرْآنِ، فيُقالُ له: قد كُنْتَ تَقْرأ لِيُقالَ : هُوَ قَارِئٌ، وَقَدْ قِيلَ ذَلكَ، فَيُؤْمَرُ بِهِ إلَى النَّار Қиёмат куни бир одам келтирилади ва унга: Сен дунёда нима билан машғул бўлдинг, дейилади. У эса: Менинг ишим Қуръон ўқиш эди, дейди. Унга айтиладики: Сен, бу одам Қуръонни жуда чиройли ўқийди дейишлари учун ўқирдинг; зотан сенга шундай дейилди ҳам. Сўнгра: Жаҳаннамга! деб амр қилинади. : солиҳ амаллар бўлиши, аммо улар билан бирга уларни босиб кетадиган даражада ёмон амаллар ҳам бўлишидир. Мана, тарозининг енгил келиши билан ишора қилинган нарса ҳам шулардир. [Аллоҳ буюради: (7/Аъроф 9); (23/Муъминун 103); (101/Қориъа 8).]