ح ي ي
Ҳ-й-й
حَيَاة сўзи турли шаклларда ишлатилади.
Биринчиси: Ўсимлик ва ҳайвонлардаги ривожланувчи кучни англатади. Аллоҳ буюради: اِعْلَمُوا أنَّ اللَّهَ يُحْيِي اْلأرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا Билингларки, Аллоҳ ерни ўлимидан кейин яна тирилтиради (57/Ҳадид 17);وَأحْيَيْنَا بِهِ بَلْدَةً ميْتاً У билан ўлик бир шаҳарни тирилтирдик (50/Қоф 11); وَجَعَلْنَا مِنَ الْمَاء كُلَّ شَيْءٍ حَيٍّ Барча тирик нарсаларни сувдан яратганимизни кўрмайдиларми? (21/Анбиё 30).
Иккинчиси: Сезувчи/ҳис қилувчи куч маъносида ишлатилади. Ҳайвонлар шу жиҳатдан ҳайвон номини олганлар. Аллоҳ буюради: وَمَا يَسْتَوِي اْلأحْيَاء وَلاَ اْلأَمْوَاتُ Тириклар билан ўликлар ҳам баробар бўлмайди (35/Фотир 22); ألَمْ نَجْعَلِ اْلأرْضَ كِفَاتاً أحْيَاءً وَأمْوَاتاً Биз ер юзини бошпана қилмадикми? Ўликлар учун ҳам тириклар учун ҳам (77/Мурсалот 25-26); إِنَّ الَّذِي أحْيَاهَا لَمُحْيِي الْمَوْتَى إِنَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ Уни тирилтирган Аллоҳ, албатта, ўликларни ҳам тирилтиради; У ҳар бир нарсага қодирдир (41/Фуссилат 39); оятдаги уни тирилтирган ибораси ривожланувчи кучга ишорадир; ўликларни тирилтиргувчидир қисми эса сезувчи кучга ишорадир.
Учинчиси: Фаолият кўрсатувчи ақлли кучни англатади. Аллоҳ таолонинг: أوَ مَنْ كَانَ مَيْتاً فَأَحْيَيْنَاهُ Ўлик ҳолда эканида тирилтирганимиз билан (6/Анъом 122) сўзи кабидир. Шоир шундай дейди:
وَقَدْ أسْمَعْتَ لَوْ نَادَيْتَ حَيًّا وَلَكِنْ لاَ حَيَاةَ لِمَنْ تُنَادِي
130- Агар бир тирик жонга нидо қилсанг, унга овозингни эшиттирар эдинг
Лекин сен нидо қилаётган кимсада ҳеч қандай ҳаёт йўқдир.
Тўртинчиси: Қайғу ўтиб кетганини ифодалайди. Шу жиҳатдан шоир шундай дейди:
لَيْسَ مَنْ مَاتَ فَاسْتَرَاحَ بِمَيْتٍ *** إِنَّمَا الْمَيْتُ مَيِّتُ اْلأَحْيَاءِ
131- Ўлиб, дам олишга кетган киши ўлик эмасдир;
Ҳақиқий ўлик — тирик юрган ўликлардир.
Шу маънода Аллоҳ буюради: وَلاَ تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللّهِ أمْوَاتاً بَلْ أحْيَاءٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни ҳаргиз ўлик деб ўйламанг, балки улар тирикдирлар; Роббилари ҳузурида ризқлантирилмоқдалар (3/Оли Имрон 169); яъни: Улар лаззатланмоқдалар; чунки: Шаҳидларнинг руҳлари ҳақида жуда кўп ривоятлар бор.
Бешинчиси: Абадий бўлган охират ҳаётидир. Ақл ва илмдан иборат бўлган ҳаётга шу орқали эришилади. Аллоҳ буюради: اِسْتَجِيبُوا لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ Аллоҳ ва Пайғамбари сизларни ҳаёт берадиган нарсаларга чорлаган пайтда, дарҳол уларни қабул қилинглар (8/Анфол 24). يَا لَيْتَنِي قَدَّمْتُ لِحَيَاتِي Эҳ, кошки эди мен бу ҳаётим учун олдиндан яхши амаллар қилган бўлсам эди (8/Анфол 24) сўзида келган ҳаёт эса, давомли бўлган охират ҳаёти демакдир.
Олтинчиси: Аллоҳ таоло Ўзи билан сифатланадиган ҳаётдир. Аллоҳ таоло ҳақида: اَلله حَيٌّ [Аллоҳ тирикдир] дейилганда, унинг маъноси: У ҳақида ўлим тилга олинмайди, деганидир. Ўлмаслик эса, Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким учун сўз бўла олмайди.
Ҳаёт дунё ва охират жиҳатидан икки хилдир. اَلْحَيَاةُ الدُّنْياَ яқин бўлган ҳаёт ва اَلْحَياَةُ اْلآَخِرَةَُ охирги бўлган ҳаёт. Аллоҳ буюради: فَأمَّا مَنْ طَغَى وَآثَرَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا Ким туғён қилиб, шу яқин ҳаётни афзал кўрган бўлса (79/Нозиот 37-38); اشْتَرَوُا الْحَيَاةَ الدُّنْيَا بِاْلآَخِرَةِ Улар охират эвазига дунё ҳаётини сотиб олган кимсалардир (2/Бақара 86); وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا فِي اْلآخِرَةِ إِلاَّ مَتَاعٌ Ҳолбуки, дунё ҳаёти охират олдида арзимас бир матодан бошқа нарса эмасдир (13/Раъд 26); яъни: Дунёнинг неъматлари.
وَرَضُوا بِالْحَياةِ الدُّنْيَا وَاطْمَأنُّوا بِهَا Дунё ҳаётига рози бўлдилар ва унга тўла қаноат ҳосил қилдилар (10/Юнус 7); وَلَتَجِدَنَّهُمْ أحْرَصَ النَّاسِ عَلَى حَيَاةٍ Уларни одамларнинг ҳаётга энг ҳирс қўйгани эканини топасан (2/Бақара 96); яъни: Дунё ҳаёти. وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ أرِنِي كَيْفَ تُحْيِـي الْمَوْتَى Бир замонлар Иброҳим: Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат, деди (2/Бақара 260) оятида эса, Иброҳим (а.с.) Аллоҳ таолодан, дунёнинг бало ва иллатларидан покланган охират ҳаётини ўзига кўрсатишини сўраган эди.
وَلَكُمْ فِي الْقِصَاصِ حَيَاةٌ Сизлар учун қасосда ҳаёт бордир (2/Бақара 179); яъни: Қасос билан ўлдиришга журъат этувчилар қўрқитилади, шу тариқа унда одамлар учун ҳаёт вужудга келади. Аллоҳ буюради: وَمَنْ أحْيَاهَا فَكَأنَّمَا أحْيَا النَّاسَ جَمِيعاً Ким бир инсонни тирилтирса, барча инсонларни тирилтиргандек бўлади (5/Моида 32); яъни: Ким бирор кишини ўлимдан қутқарса.
Иброҳим (а.с.) ҳақида сўз юритувчи оят ҳам шу маънодадир: إِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّيَ الَّذِي يُحْيِـي وَيُمِيتُ قَالَ أنَا أُحْيِـي وَأُمِيتُ Бир замонлар Иброҳим: Менинг Роббим тирилтира олувчи ва ўлдира олувчидир, деганида, у: Мен ҳам тирилтира оламан ва ўлдира оламан, деган эди (2/Бақара 258); яъни: Унинг жонини бағишлайман; бу унинг учун тирилтириш бўлади.
حَيَوَان эса, ҳаёт жойлашган макон ёки мавжудликдир. Бу ҳам икки нарса учун ишлатилади.
Биринчиси, ҳис қила оладиган мавжудот демакдир.
Иккинчиси: Абадий мавжуд бўлувчи маъносини англатади. Аллоҳ таолонинг: وَإِنَّ الدَّارَ اْلآخِرَةَ لَهِيَ الْحَيَوَانُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ Асл ҳаёт охиратдаги ҳаётдир; кошки буни англаб етсалар эди (29/Анкабут 64) оятида келган لَهِيَ الْحَيَوَان ибораси билан ҳақиқий, чексиз ҳаёт ўткинчи бўлмаган ҳаёт эканига, бир муддат давом этиб сўнг ўтиб кетадиган ҳаёт эмаслигига эътибор қаратилмоқда.
Баъзи тилшунослар حَيَوَان билан حَيَاة бир хил маънога келади, дейдилар. Баъзилари эса حَيَوَان ичида ҳаёт бор нарса; مَوَتاَن эса ичида ҳаёт бўлмаган нарсадир, дейди.
حَياَ эса, ёмғирдир; чунки у ерни ўлганидан кейин яна тирилтиради. Аллоҳ таолонинг: وَجَعَلْنَا مِنَ الْمَاء كُلَّ شَيْءٍ حَيٍّ Барча тирик нарсаларни сувдан яратдик (21/Анбиё 30) сўзи ҳам бунга ишора қилмоқда. إِنَّا نُبَشِّرُكَ بِغُلاَمٍ اسْمُهُ يَحْيَى Сенга исми Яҳё бўлган бир ўғилни хушхабар қилмоқдамиз (19/Марям 7) сўзи эса гуноҳлар уни, худди Одам (сав)нинг кўп фарзандларини ўлдиргани каби, ўлдира олмаслигига эътибор қаратмоқда; акс ҳолда, фақат унинг шу билан танилган киши эканини англаш учун эмас; зеро бу унчалик муҳим хусусият ҳам эмас.
Аллоҳ таолонинг: يُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ الْمَيَّتَ مِنَ الْحَيِّ Ўликдан тирикни ва тирикдан ўликни чиқарувчи кимдир? (10/Юнус 31) сўзи эса, инсонни нутфа/бир томчи сувдан; товуқни тухумдан; ўсимликни ердан чиқаришидир. Худди шунингдек, нутфани ҳам инсондан чиқаришидир.
Аллоҳ буюради: وَإِذَا حُيِّيْتُم بِتَحِيَّةٍ فَحَيُّوا بِأَحْسَنَ مِنْهَا أوْ رُدُّوهَا Сизлар бир салом билан салом берилганингизда, сизлар ҳам унга ундан кўра чиройлироғи билан ёки худди ўшандай билан салом беринглар (4/Нисо 86); فَإِذَا دَخَلْتُم بُيُوتاً فَسَلِّمُوا عَلَى أَنْفُسِكُمْ تَحِيَّةً مِنْ عِنْدِ اللَّهِ Ҳар қандай уйга кирганингизда, Аллоҳ томонидан исталган бир тилак сифатида ўз нафсларингизга салом беринглар (24/Нур 61).
Бу ерда сўз кетаётган تَحِيَّة салом беришдир. Бу эса حَياَّكَ الله дейилишидир. Яъни: Аллоҳ сен учун бир ҳаёт ато этди. Бу — хабар беришдир. Бундан дуо ҳам қилинади. حَيَّا فُلاَنٌ فُلاَناً تَحِيَّةً дейилади, бу — бир кишининг бошқасига حَياَّكَ الله дейишидир.
تَحِيَّة нинг асли ҳам ҳаётдандир. Бу яна ат-Таҳиййот дуоси учун ҳам ишлатилган; зеро, уларнинг ҳаммаси ҳам ё дунёда, ё охиратда ҳаётнинг маҳсули ёки сабаби бўлишдан бошқа нарса эмасдир. اَلتَّحِيَّاتُ لِلَّهِ дуоси ҳам шу ўзакдандир.
Аллоҳ буюради: وَيَسْتَحْيُونَ نِسَاءَكُمْ Аёлларингизни тирик қолдирар эдилар (2/Бақара 49); яъни: Уларни ҳаётда қолдирар эдилар.
حَيَاء эса, инсоннинг ёмонликлардан сақланиши ва уларни тарк этишидир. Шу сабабли حَيِيَ فَهُوَ حَيٌّ ва اِسْتَحْيَا فَهُو مُسْتَحْيٍ дейилади. Баъзилар اِسْتَحَى فَهُوَ مُسْتَحٍ деб ҳам айтганлар. Аллоҳ буюради: إِنَّ اللَّهَ لاَ يَسْتَحْيِي أَنْ يَضْرِبَ مَثَلاً مَا بَعُوضَةً فَمَا فَوْقَهَا Аллоҳ бир чивинни ва ундан-да устунроқ бўлган бир жонзотни мисол қилиб келтиришдан уялмайди (2/Бақара 26); وَاللَّهُ لاَ يَسْتَحْيِي مِنَ الْحَقِّ Аллоҳ ҳақни айтишдан уялмайди (33/Аҳзоб 53).
Ривоятда: إنَّ الله تَعَالَى يَسْتَحِي مِنْ ذِي الشَّيْبَةِ الْمُسْلِمِ أنْ يُعَذِّبَهُ Аллоҳ таоло мусулмон ҳолида сочи/соқоли оқарган кишини азобга ташлашдан ҳаё қилади, дейилмоқда. Бу ерда сўз кетаётган حَيَاء эса, кишининг тортиниши турида эмас; чунки: Аллоҳ таоло бундай сифатланишдан пок-муназзаҳдир. Бундан кўзланган нарса — уни азобга ташлашни тарк этишидир. إنَّ الله حَيِّيٌ Аллоҳ ҳаё эгасидир, ривояти ҳам шу маънодадир; яъни: Аллоҳ таоло ёмонликларни тарк этувчи, яхшиликларни қилувчидир.