ح ص ل
Ҳ-с-л
تَحْصِيل бирор нарсанинг ўзагини/ичини қобиғидан ажратиб олишдир. Тош маъданидан олтин ва бошоқдан буғдой ажратиб олингани каби. Аллоҳ буюради: وَحُصِّلَ مَا فِي الصُّدُورِ Диллардаги нарсалар намоён қилинган вақтда (100/Одиёт 10), яъни ичидагилар намоён қилиниб, жамланган вақтда. Ўзакнинг қобиғидан ажратиб олиниб жамлангани каби, ёки ҳисобда йиғиндининг намоён қилиниши каби. Шу жиҳатдан донларнинг қобиғи ва фойдасиз, қийматсиз нарсаларга حَصِيل дейилади. حَصَلَ الْفَرَسُ : Отнинг еган нарсаси сабабли қорни оғришидир. حَوْصَلَةُ الطَّيْرِ : Қушларнинг озиғи тўпланадиган жиғилдонидир.

