ح د ب
Ҳ-д-б
حَدَب сўзининг асл маъноси, حَدَبُ الظَّهْرِ орқаси букри бўлди иборасидан олинган бўлиши мумкин. Бу маънодаги феълнинг حَدِبَ الرَّجُلُ حَدَباً، فَهُوَ أحْدَبُ اِحْدَوْدَبَ шаклида қолиплари бор. وَناَقَةٌ حَدْباَءُ ибораси озғинлигидан орқасининг суяклари туртиб чиққан урғочи туяни билдиради. Шу билан бирга, ер юзидаги ҳар қандай баланд жой учун ҳам ишлатилади. Бунга ҳам حَدَبٌ деб ном берилади. Аллоҳ буюради: وَهُمْ مِنْ كُلِّ حَدَبٍ يَنْسِلُونَ Улар ҳар бир тепаликдан оқиб, ҳар томонга ёйиладилар (21/Анбиё 96).

