ح س د
Ҳ-с-д
حَسَد : Ҳақли кишининг қўлидаги неъматнинг ундан тортиб олинишини орзу қилишдир. Баъзан бу орзу билан бирга, уни унинг қўлидан тортиб олиш учун ҳаракат қилиш ҳам бўлади. Ривоятга кўра: اَلْمُؤْمِنُ يَغْبِطُ وَاْلمُنَافِقُ يَحْسُدُ Мўмин ғипта қилади; мунофиқ эса ҳасад қилади. Аллоҳ буюради: حَسَداً مِنْ عِنْدِ أنْفُسِهِمْ Фақат нафсларидаги ҳасад туфайли (2/Бақара 109); وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ Ва ҳасад қилганида ҳасадгўйнинг ёмонлигидан (113/Фалақ 5).

