ح ر ك
Ҳ-р-к
Аллоҳ буюради: لا تُحَرِّكْ بِهِ لِسَانَكَ У билан тилингизни қимирлатманг (75/Қиёмат 16). حَرَكَة , сукунатнинг (ҳаракатсизликнинг) зиддидир. Бу фақат жисмлар ҳақида айтилади, яъни жисмнинг бир жойдан бошқа жойга кўчишидир. Баъзан تَحَرَّكَ كَذَا дейилади, бу ўзгаришни ифодалайди. Унинг қисмларининг кўпайиши ёки қисмларидан бир бўлагининг камайиши ҳам ҳаракатланиш билан ифодаланади.

