ح ر م
Ҳ-р-м
حَرَام сўзи — ё илоҳий жиҳатдан, ё инсоний жиҳатдан тақиқланган; ё мажбуран, ё ақл ва шариат томонидан, ёхуд амрига итоат қилинадиган биров томонидан ман этилган нарса деганидир. Аллоҳ буюради: وَحَرَّمْنَا عَلَيْهِ الْمَرَاضِعَ Эмизувчи аёлларнинг эмизишини унга ҳаром қилдик (28/Қосос 12) — бу илоҳий йўналтириш кўринишида юзага чиққан ҳаром қилишдир. وَحَرَامٌ عَلَى قَرْيَةٍ أهْلَكْنَاهَا Биз ҳалок қилган қишлоқлар аҳлига ҳаромдир (21/Анбиё 95) ва فَإِنَّهَا مُحَرَّمَةٌ عَلَيْهِمْ أرْبَعِينَ سَنَةً Қирқ йил давомида у ер уларга ҳаром қилингандир (5/Моида 26) оятларидаги ҳаромлик ҳам шу тарзда изоҳланган.
Баъзилар буни мажбурий ҳаром қилиш қисмига киради, илоҳий йўналтириш эмас, дейдилар; إِنَّهُ مَنْ يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللّهُ عَلَيهِ الْجَنَّةَ Кимки Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилгандир (5/Моида 72) оятидаги ҳаромлик мажбурлашга асосланган тақиқлашга мисолдир. إِنَّ اللّهَ حَرَّمَهُمَا عَلَى الْكَافِرِينَ Аллоҳ бу иккисини ҳам кофирларга ҳаром қилгандир (7/Аъроф 50) ояти ҳам шу маънодадир.
Шариат орқали келган ҳаром қилиш эса, озиқ-овқатнинг озиқ-овқат эвазига сотилиб, улар ўртасида ортиқчалик олиниши кабидир. Аллоҳ буюради: وَإِنْ يَأتُوكُمْ أُسَارَى تُفَادُوهُمْ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْكُمْ إِخْرَاجُهُمْ Кейин улар сизларга асир бўлиб келсалар, уларни ҳайдаб чиқариш сизларга ҳаром қилинган ҳолда, товон бериб уларни қутқарасизлар (2/Бақара 85). Бу уларнинг шариати ҳукмига кўра ўзларига ҳаром қилинган эди. Аллоҳ таолонинг: قُلْ لاَ أجِدُ فِي مَا أُوْحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّماً عَلَى طَاعِمٍ يَطْعَمُهُ Айтинг: менга ваҳий қилинганлар ичида тановул қилувчига бирор ҳайвон гўштини ейиш ҳаром қилинганини топмаяпман (6/Анъом 145); وَعَلَى الَّذِينَ هَادُوا حَرَّمْنَا كُلَّ ذِي ظُفُرٍ Яҳудий бўлганларга барча тирноқли ҳайвонларни ҳаром қилдик, (6/Анъом 146) деган сўзлари ҳам шу маънодадир.
سَوْطٌ مُحَرَّمٌ териси ошланмаган қамчи деганидир.
Бу — Пайғамбар (сав) ўз сўзларида ифодалаган, ошлаш билан ҳалол қилинмаган нарса деганидир: أيَّمَا إهَابٍ دُبِغَ فَقَدْ طَهُرَ Қайси тери ошланса, у пок бўлади. Бу — юмшатилмаган нарса ҳаромдир, деганлар ҳам бор.
حَرَم сўзининг шу ном билан аталишига сабаб — Аллоҳ таоло у ерда жуда кўп нарсани ҳаром қилганидир. Ҳолбуки, булар бошқа жойда ҳаром саналмаган.
الشَّهْرُ الْحَرَامُ (Ҳаром ой: муқаддас ой) ҳам шундай. Бу сифат инсонга нисбатан ҳам қўлланади. رَجُلٌ حَرَامٌ وَحَلاَلٌ، وَمُحِلٌّ وَمُحْرِمٌ дейилади; буларнинг ҳаммаси ҳаром ойларда бўлиш ёки бўлмаслик билан боғлиқдир. Аллоҳ буюради: يَا أيُّهَا النَّبِيُّ لِمَ تُحَرِّمُ مَا أحَلَّ اللَّهُ لَكَ تَبْتَغِي مَرْضَاتَ أزْوَاجِكَ Эй Пайғамбар, нега хотинларингизнинг розилигини истаб, Аллоҳ сизга ҳалол қилган нарсани ўзингизга ҳаром қиласиз? (66/Таҳрим 1) яъни: нега унинг ҳаром эканига ҳукм қиласан? Ҳолбуки, Аллоҳ таоло томонидан белгиланмаган ҳеч бир ҳаром қилиш эътиборга эга эмас: وَأنْعَامٌ حُرِّمَتْ ظُهُورُهَا Устлари ҳаром қилинган бир қанча ҳайвонлар (6/Анъом 138) каби. Яна буюради: بَلْ نَحْنُ مَحْرُومُونَ Балки, бизлар ҳамма нарсадан маҳрум қолдик (56/Воқеа 67); яъни: улуғлик жиҳатидан ман этилгандирлар.
وَفِي أَمْوَالِهِمْ حَقٌّ لِلسَّائِلِ وَالْمَحْرُومِ Мол-мулкларида сўровчи ва маҳрум учун ҳақ бор эди (51/Зориёт 19) ояти эса, ризқи бошқаларникидек кенг қилинмаган киши деганидир. Бунда кўзда тутилган нарса — итдир, деганлар эса, бу сўзни танқид қилган баъзилар тушунганидек, буни итнинг номи деб айтганлари йўқ. Бу фақат зарбулмасал йўсинида айтилган ибора. Чунки ит — одамлар кўпинча маҳрум қоладиган, яъни ҳеч нарса бермайдиган ҳайвон. اَلْمَحْرُمَة واْلمَحْرَمَة وَالْحُرْمَة сўзлари ҳам шу маънога ишора қилади. اِسْتَحْرَمَتِ المَاعِزُ ибораси эса, эчкининг эркагини исташидан киноядир.