ح و ي
Ҳ-в-й
حَوَايَا сўзи — ичак маъносини англатувчи حَوِيَّة сўзининг кўплигидир. Туянинг ўркачига ўралиб, унга қулай миниб олишни таъминлайдиган ёпинчиққа ҳам حَوِيَّة дейилади. Асли, [эга бўлмоқ, тўпламоқ ва сақламоқ маъносини англатувчи] حَوَيْتُ كَذَا حَيَّا وَحَوَايَةً иборасидан олингандир. Аллоҳ буюради: أوِ الْحَوَايَا أوْ مَااخْتَلَطَ بِعَظْمٍ Ичак ёки суякларга аралашган (6/Анъом 146).

