ح و ش
Ҳ-в-ш
Аллоҳ буюради: وَقُلْنَ حَاشَ لِلّهِ Улар айтдилар: Ҳошо! Аллоҳга қасамки (12/Юсуф 31); яъни: Ёмонлик ундан узоқ бўлсин.
Абу Убайда айтади: Бу танзиҳ ва истиснодир. Абу Али ал-Фасавий (р.а.) эса шундай дейди: حَاشَ — исм эмас; зеро: ҳарфи жар бундай ибораларнинг бошида келмайди; ҳарф ҳам эмас; чунки, ҳарфнинг музоъаф бўлмаган қисми ҳазф қилинмайди: حَاشَ ва حَاشَى дейилади.
Баъзилар эса حَاشَ ни ўзича алоҳида модда деб ҳисоблаган ва бу حَوْش яъни: وَحْش сўзидан келиб чиққанини илгари сурганлар. حُوشِيُّ الْكَلاَم (Сўзнинг қизиқ, ғариб бўлгани) ҳам шу ўзакдандир. Баъзилар эса حَوْش жинларнинг қаҳрамонлари бўлиб, овнинг ваҳшийлиги унга нисбат берилган дейди. أحَشْتَهُ ибораси эса, овга ҳар икки томондан яқинлашиб уни тўр устига ҳайдашдир.
اِحْتَوَشُوهُ ва تَحَوَّشُوهُ : овни ҳар томондан ўраб олиш деганидир. حَوْش сўзи эса, инсоннинг таомнинг четидан ейишини англатади. Баъзилар эса, буни حَشَى феълидан мақлуб деб ҳисоблаганлар. حَاشِيَة ҳам шу ўзакдандир. Шоир шундай дейди:
127- وَمَا أُحَاشِي مِنَ اْلأقْوَامِ مِنْ أحَدٍ
127- Жамоалардан бирортасини бирор кишидан устун қўймайман.
Гўё у шундай демоқда: Ҳеч кимни ҳеч кимнинг олдига қўйиб, сенинг ундан устунлигинг борлигини истисно қилмайман. Шоир шундай дейди:
128- وَلاَ يَتَحَشَّى اْلفَحْلُ إنْ أَعْرَضَتْ بِهِ
وَلاَ يَمْنَعُ الْمِرْبَاعَ مِنْهُ فَصِيلُهَا
128- Наслдор туя унга дуч келганда парво қилмайди,
Унинг тўртдан бирини боласи тўсиб қолмайди.
Бу ерда бир инсон саховат билан таърифланмоқда ва унинг ўзи боқиб юрган, олдига келган наслдор туясини ҳамда бошқасини сўйгани баён этилмоқда.