ح ص ص
Ҳ-с-с
حَصْحَصَ الْحَقُّ Мана энди, ҳақиқат рўёбга чиқди (12/Юсуф 51); яъни: Ойдинлашди. Бу эса, устини ёпиб турган нарсанинг кўтарилиши билан юз берган. حَصَّ ва حَصْحَصَ феъли, كَفَّ كَفْكَفَ билан كَبَّ كَبْكَبَ феъллари кабидир. حَصَّهُ феъли бир нарсанинг бир қисмини кесишдир. Бу ҳам бевосита кесиш маъносини, ҳам ҳукм йўли билан кесиш маъносини англатиши мумкин. Биринчисига мисол шоирнинг ушбу сўзидир:
113- قَدْ حَصَّتِ اْلبَيْضَةُ رَأْسِي
113- Дубулға бошимни кесди.
Яна шу маънода رَجُلٌ أحَصُّ дейиладики, сочининг бир қисми кесилган одам деганидир. اِمْرَأةٌ حَصَّاء /сочининг бир қисми кесик/шумқадам аёл. رَجُلٌ أحَصُّ шумлиги сабабли, одамларнинг яхшиликлари узилишига сабаб бўлади деб ҳисобланган одам, деганидир. حِصَّة жамининг бир бўлагидир. Бу, насиба/улуш каби ишлатилади.

