ح ج ج
Ҳ-ж-ж
حَجّ асли — зиёрат мақсадида бир жойга боришдир. Шоир шундай дейди:
يَحُجُّونَ بَيْتَ الزِّبَرْقَانِ الْمُعَصْفَرَا - 103
103- Зибирқоннинг усфур билан бўялган уйини зиёрат қилмоқдалар.
Шариат истилоҳида حَجّ қурбон ҳайитида Аллоҳ таолонинг Уйини (Каъбани) усул ва шартларига мувофиқ равишда зиёрат қилиш маъносига хосланган. حَجّ сўзи масдар, حِجّ эса исмдир. يَوْمُ اْلَحجِّ اْلأَكْبَرِ Улуғ ҳаж куни — қурбонлик куни ва арафа кунидир.
Ривоятда: اَلْعُمْرَةُ اَلْحَجُّ اْلأَصْغَرُ Умра — кичик ҳаждир дейилган.
حُجَّةُ (ҳужжат) эса мақсадни баён қиладиган далилдир. Яъни: бир-бирига зид икки далилдан бирининг тўғри эканини кўрсатувчи изчил ҳукмдир. Аллоҳ буюради: قُلْ فَلِلّهِ الْحُجَّةُ الْبَالِغَةُ Айтинг: қатъий етук далил Аллоҳникидир (6/Анъом 149); لِئَلاََّ يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَيْكُمْ حُجَّةٌ إِلاَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا Одамларнинг қўлида сизларга қарши ишлатадиган очиқ-ойдин далил бўлмасин; фақат зулм қилганлар бундан мустаснодир (2/Бақара 150). Золимларнинг далил деб келтирган нарсаларини, аслида далил саналмаса-да, далилнинг бир истиноси ўрнида қўйган. Бу эса шоирнинг қуйидаги сўзига ўхшайди:
104- وَلاَ عَيْبَ فِيهِمْ غَيْرَ أنَّ سُيُوفَهُمْ
بِهِنَّ فُلُولٌ مِنْ قَرَاعِ الكَتَائِبِ
104- Уларда ҳеч қандай айб йўқ, фақат қиличлари
Душман қўшинларининг қалқонларидан ўт чақнатади.
Ўзи орқали далил келтириладиган нарсани ҳам ҳужжат деб аташ жоиз саналган. Аллоҳ буюради: وَالَّذِينَ يُحَاجُّونَ فِي اللَّهِ مِنْ بَعْدِ مَا اسْتُجِيبَ لَهُ حُجَّتُهُمْ دَاحِضَةٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ Одамлар Аллоҳнинг даъватини қабул қилганларидан сўнг, Аллоҳнинг дини ҳақида талашадиганларнинг далиллари Роббилари наздида ботилдир (42/Шуро 16); бу ерда ботил қилинган нарса ҳам ҳужжат деб аталган. Аллоҳ таолонинг: لاَ حُجَّةَ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ Бизлар билан сизларнинг ўртангизда жанжалга ўрин йўқдир (42/Шуро 15) деган сўзида эса, ҳар нарса очиқ-ойдин маълум бўлгани учун бирор далил келтиришга ҳожат қолмайди, деганидир.
مُحَاجَّة эса мухолифлардан ҳар бири рақибидан ўз ҳужжати ва даъвосини ботил қилишни талаб қилишидир. Аллоҳ буюради: وَحَآجَّهُ قَوْمُهُ قَالَ أ تُحَاجُّونِِّي فِي اللّهِ Қавми у билан баҳслашишга киришди, шунда у уларга: “Мен билан Аллоҳ ҳақида тортишасизларми?” — деди (6/Анъом 80); فَمَنْ حَآجَّكَ فِيهِ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءكَ Сенга келган билимдан сўнг ким бу ҳақда сен билан тортишса (3/Оли Имрон 61); لِمَ تُحَآجُّونَ فِي إِبْرَاهِيمَ Нима учун Иброҳим ҳақида тортишасизлар? (3/Оли Имрон 65); هَا أنْتُمْ هَؤُلاء حَاجَجْتُمْ فِيمَا لَكُمْ بِهِ عِلْمٌ فَلِمَ تُحَآجُّونَ فِيمَا لَيْسَ لَكُمْ بِهِ عِلْمٌ Айтайлик, ўзингиз билимга эга бўлган Ийсо масаласида тортишдингиз. Хўш, ҳеч билмайдиган нарса ҳақида нима учун тортишасизлар? (3/Оли Имрон 66); وَإِذْ يَتَحَاجُّونَ فِي النَّارِ Дўзах ичида бир-бирлари билан тортишаётганларида (40/Ғофир 47). Яранинг чуқурлиги ҳам ҳаж деб аталган. Шоир шундай дейди:
يَحُجُّ مَأْمُومَةً فِي قَعْرِهَا لَجَفٌ
105- Бир пешқадамни яралайди, чуқурлигида катта бир ўра бор.