ح ب ر
Ҳ-б-р
حِبْر хуш кўриладиган/маъқул тушадиган асардир. Ривоятда сўз юритилган нарса шундан олингандир: يُخْرَجُ مِنَ النَّارِ رَجُلٌ قَدْ ذَهَبَ حِبْرُهُ وَسِبْرُهُ Дўзахдан бир киши чиқарилади; энди унинг ҳибри ҳам, сибри ҳам кетган бўлади. Яъни: гўзаллиги ҳам, қиймати ҳам бир чақага арзимай қолган. حِبْر ҳам номини шундан олгандир. مُحَبِّرٌ شَاعِرٌ қадрли шоир, شِعْرٌ مُحَبَّرٌ қадрли шеър, ثُوبٌ حَبِيرٌ қадрли кийим. Яъни: маъқул кўриладиган. أرْضٌ مِحْباَرٌ унумдор ер (тупроқ) ҳам шундандир. Булутнинг حَبِير бўлгани эса, мўл ёмғир келтирганидир.
فُلاَنٌ حُبِرَ ибораси, унинг терисида яра изи қолди деганидир.
Бошқа томондан, حَبْر олим киши деганидир; кўплиги — أحْبَارٌ. Уларнинг бу номни олишига сабаб — илмларининг ва ибрат олинадиган хатти-ҳаракатларининг одамлар қалбида таъсир қолдиришидир. Аллоҳ буюради: اِتَّخَذُوا أحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أرْبَاباً مِنْ دُونِ اللّهِ Улар Аллоҳни қўйиб донишмандларини, роҳибларини ва Марям ўғли Исони худолар қилиб олдилар (9/Тавба 31).
Мўминлар амири Ҳазрат Али (р.а.) ҳам шу маънога ишора қилган: ألْعُلَمَاءُ بَاقُونَ مَا بَقِيَ الدَّهْرُ، أعْيَانُهُمْ مَفْقُودَةٌ، وَآثَارُهُمْ فِي اْلقُلُوبِ مَوْجُودَةٌ Олимлар замон турар экан, боқийдирлар; уларнинг ўзлари йўқ бўлиб кетади, аммо асарлари қалбларда доимо мавжуд бўлиб қолади.
Аллоҳ таолонинг: فِي رَوْضَةٍ يُحْبَرُونَ Жаннатда бир боғ ичида шодланадилар (30/Рум 15) сўзи эса, севинадилар, шундай севинадиларки, юзларида ўзлари мазҳар бўлган неъматларнинг асари кўриниб турадиган ҳолга келади.