ح و ذ
Ҳ-в-з
حَوْذ : Туяларни ҳайдайдиган чўпон/ҳайдовчининг туянинг икки оёғини қадамба-қадам кузатиб боришини англатади; яъни, ҳайдовчининг уни яқиндан таъқиб қилиб, тез юришга мажбур қилишидир. حَاذَ اْلإِبِلَ يَحُوذُهَا дейилади, бу қаттиқ тарзда юритди деганидир. Аллоҳ таолонинг: اِسْتَحْوَذَ عَلَيْهِمُ الشَّيْطَانُ Шайтон уларни эгаллаб олган (58/Мужодала 19) сўзи, уларни назорати остига олиб, хоҳлаган томонига ҳайдади, деган маънони англатади, ёки اِسْتَحْوَذَ الْعَيْرُ عَلَى اْلأتَانِ : Эркак эшак урғочи эшак устига чиқди; яъни: Икки орқа оёғи устига кўтарилиб, олдинги оёқлари билан урғочисининг ҳар икки ёнидан чангаллаб олди.
اِسْتِحَاذَ деб ҳам айтилади. Қоидага мувофиқ бўлгани ҳам шудир. Истиора тарзида ишлатилиши эса, اِقْتَعَدَهُ الشَّيْطَانُ وَارْتَكَبَهُ Шайтон уни ўтқазди ва унга минди жумласи кабидир. أحْوَذِيّ эса, бирор ишда қўли чаққон ва моҳир бўлган киши деганидир; бу ҳайдаш маъносини англатувчи حَوْذ сўзидан олингандир.