ح د د
Ҳ-д-д
حَدّ икки нарсани, бир-бирига аралашиб кетишига йўл қўймайдиган тарзда, бир-биридан ажратиб турадиган тўсиқ деганидир. Шу маънода حَدَدْتُ كَذَا дейилади; яъни: Унинг учун аниқ кўрсатиб турадиган чегара қўйдим. حَدُّ الدَّارِ : Уйнинг ҳадди/уни бошқасидан ажратиб турадиган чегарадир. حَدُّ الشَّيْءِ : Бир нарсанинг маъносини қамраб оладиган ва уни бошқалардан ажратиб турадиган хусусиятдир.
حَدُّ الزِّنَا وَالْخَمْرِ Зино ва ичкиликнинг ҳадди эса, бу ишларни қилганларни яна такрорлашдан тўхтатиш, бошқаларнинг уларнинг йўлига киришига йўл қўймаслик мақсадида қўлланадиган тўсқинлик чораси бўлгани учун шу номни олган.
Аллоҳ буюради: وَتِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ وَمَنْ يَتَعَدَّ حُدُودَ اللَّهِ Булар Аллоҳнинг чегараларидир. Ким Аллоҳнинг чегарасидан чиқса (65/Талоқ 1); تِلْكَ حُدُودُ اللّهِ فَلاَ تَعْتَدُوهَا Булар Аллоҳ белгилаган чегаралардир, улардан чиқманглар (2/Бақара 129);اَلأعْرَابُ أشَدُّ كُفْراً وَنِفَاقاً وَأجْدَرُ ألاََّ يَعْلَمُوا حُدُودَ مَا أنْزَلَ اللّهُ Бадавий араблар куфр ва мунофиқликда ашаддийроқ; Аллоҳ пайғамбарига нозил қилган ҳукмларнинг ҳудудини билмасликка кўпроқ мойил кимсалардир (9/Тавба 97); яъни: ҳукмларини.
Баъзилар эса, оятдаги حُدُود сўзи ўша ҳукмларнинг ҳақиқий маънолари эканини айтганлар. Аллоҳ таоло белгилаган барча ҳудуд/чегараларни тўрт тоифада кўриб чиқиш мумкин:
1. Қатъий бўлиб, ҳеч қандай ортиқчалик ёки камликни қабул қилмайдиган чегаралар. Фарз намозларнинг ракат сони бунга мисоллардан биридир.
2. Ортиғи қабул қилинадиган, аммо камлиги қабул қилинмайдиган чегаралар. Бунинг энг ёрқин мисоли закотдир. Унинг қуйи чегараси белгилаб қўйилган, юқори чегараси эса очиқ қолдирилган. 3. Камайтирилиши қабул қилинадиган, аммо юқори чегараси белгилаб қўйилган чегаралар. [Таҳорат олишда аъзоларни ювиш сони каби. Улар уч марта ҳам, икки ёки бир марта ҳам бажарилиши мумкин. Эркаклар учун бир вақтда тўрт аёл билан никоҳда бўлиш бунинг юқори чегарасидир. Ундан камроғи: уч, икки ва бир тарзида бўлиши ҳам мақбулдир]. 4. Ҳам камайтирилиши, ҳам кўпайтирилиши жоиз кўрилган чегаралар. [Маълум вақт билан чегараланган нафл намозлар бунга мисолдир. Масалан, чошгоҳ намози саккиз ракатдир. У бундан кўп ҳам, кам ҳам ўқилиши мумкин]. (58/Мужодала 5) яъни қарши чиқадилар. Бу ё тўсқинлик қилишга уриниш тарзида, ё темир ишлатиш тарзида бўлади.