ح م م
Ҳ-м-м
حَمِيم : Жуда иссиқ сувдир. Аллоҳ буюради: وَسُقُوا مَاءً حَمِيماً Қайноқ сув ичирилган (47/Муҳаммад 15); إِلاَّ حَمِيماً وَغَسَّاقاً Фақат қайноқ сув ва йиринг ичарлар (78/Набаъ 25); اَلَّذِينَ أُبْسِلُوا بِمَا كَسَبُوا لَهُمْ شَرَابٌ مِنْ حَمِيمٍ Куфрлари сабабли уларга ичимлик сифатида қайноқ сув ва аламли азоб кутиб турибди (6/Анъом 70); يُصَبُّ مِنْ فَوْقِ رُؤُوسِهِمُ الْحَمِيمُ Бошлари устидан қайноқ сувлар қуйилади (22/Ҳаж 19); ثُمَّ إِنَّ لَهُمْ عَلَيْهَا لَشَوْباً مِنْ حَمِيمٍ Сўнгра, бу таом устига қайноқ сув аралаштирилган ичимлик улар учундир (37/Соффат 67); هَذَا فَلْيَذُوقُوهُ حَمِيمٌ وَغَسَّاقٌ Мана шундай, энди уни татиб кўрсинлар; бу — бир қайноқ сув ва йирингдир (38/Сод 57). Манбаидан иссиқ бўлиб чиқадиган сувга حَمَّةٌ деб ном берилади.
Ривоятда дейилади: اَلْعَالمَ ُكَالْحَمَّةِ يَأتِيهَا الْبُعَدَاءُ وَيَزْهَدُ فِيهَا اْلقُرَبَاءُ Дунё — қайноқ булоқ кабидир; ундан узоқдагилар унга келади; яқиндагилар эса ундан узоқ юради.
Тер ҳам ташбиҳ йўли билан حَمِيم деб номланган. اِسْتَحَمَّ الفَرَسُ : От терлади деганидир. حَمَّامُ эса, ё инсонни терлатгани учун, ё ичида иссиқ сув бўлгани учун ҳаммом деб номланган.
اِسْتَحَمَّ فُلاَنٌ : Фалончи ҳаммомга кирди, деганидир. Аллоҳ таолонинг: فَمَا لَنَا مِنْ شَافِعِينَ وَلاَ صَدِيقٍ حَمِيمٍ Энди бизнинг бирор шафоатчимиз йўқ; жонга яқин дўстимиз ҳам йўқ (26/Шуъаро 100-101) ва وَلاَ يَسْألُ حَمِيمٌ حَمِيماً Бирор дўст бошқа бир дўстнинг ҳолини сўрамайди (70/Маъориж 10) оятларида келган حَمِيمٌ эса, шафқатли яқин деганидир. Бу киши, ўз яқинларини ҳимоя қилиш учун гўё ғазабланади/қаттиққўл бўлади.
Инсоннинг хос дўстларига эса حَامَّتُهُ дейилади. Бир-бирига зид ўлароқ حَامَّة ва عَامَّة сўзлари ишлатилади. Бу, яқинда ишора қилинган хусусияти сабаблидир. Бу маънонинг яна бир қўлланилиши шуки, инсоннинг яқинларидан унга нисбатан шафқатли бўлганларига حُزَانَتُهُ деб ном берилади; бу — ўзи улар учун қайғурадиган кишилар, деганидир. اِحْتَمَّ فُلاَنٌ لِفُلاَنٍ ибораси эса, бир киши учун ғазабланиш деганидир.
Бу — اِحْتِمَام маъноси бўлгани учун, اِهْتَمَّ сўзи ташийдиган маънодан кўра таъсирлироқдир. أحَمَّ اَلشَّحْمَ : Ёғни эритди, у эса қайноқ сув каби бўлди, деганидир. Аллоҳ таолонинг: وَظِلٍّ مِنْ يَحْمُومٍ Қора ва бўғувчи тутун сояси остида бўладилар (56/Воқеа 43) оятида келган حَمِيم учун يَحْموُمٌ дейилиши бу феълнинг يَفْعوُلٌ шаклидир. Дейиладики: асл маъноси қоп-қора тутун деганидир. Сўзнинг бу номни олишининг сабаби: لاَ بَارِدٍ وَلاَ كَرِيمٍ На совуқдир, на ёқимлидир (56/Воқеа 44) оятида баён қилинганидек, ё ҳаддан ташқари иссиқ бўлгани учундир; ё: لَهُمْ مِنْ فَوْقِهِمْ ظُلَلٌ مِنَ النَّارِ وَمِنْ تَحْتِهِمْ ظُلَلٌ Уларнинг устларида оловдан соябонлар, остларида ҳам оловдан соябонлар бордир (39/Зумер 16) оятида ишора қилинган حَمَمَة (қоралик) сўзининг маъноси эътиборга олингани учун бу номни олган.
Ўлим ҳам حِمَام деб ифодаланган; حُمَّ كَذَا яъни: тақдир қилинди, дейилгани каби. حُمَّى (Ҳуммо: иситма) эса, ё ичида ҳаддан ташқари иссиқлик олиб юргани учун; бу маънода Пайғамбар: اَلْحُمَّى مِنْ فَيْحِ جَهَنَّمَ Ҳуммо (иситма), жаҳаннамнинг қайнашидандир, деб буюрган; ё бу асно киши кўп حَمِيم (ҳамиймга) яъни: терлашга дучор бўлгани учун ё حِمَام (ҳимом) яъни ўлим аломатларидан бири бўлгани учундир; чунки, اَلْحُمَّى بَرِيدُ اْلمَوْتِ (Ҳуммо иситма), ўлимнинг чопаридир, деган сўз бордир; ҳуммо, ўлимнинг эшигидир деб ҳам айтилган.
Туя иситмасига эса, حُمَام – ҳо ҳарфининг замма билан ўқилиши билан – дейилган. Бу сўз حِمَام сўзидан олинган; чунки, туянинг иситмадан қутулиши жуда ноёбдир деган мулоҳаза бордир. حَمَّمَ الْفَرْخُ : Жўжанинг териси патдан қорайганда айтилади. حَمَّمَ وَجْهُهُ эса: Юзи туклардан қорайди деганидир. Бу ҳар икки ибора ҳам حَمَمَة сўзидандир. Отнинг حَمْحَمَة си эса, чиқарган товушининг тақлид қилинишидир. Бу модда билан алоқаси йўқдир.