ح ف ف
Ҳ-ф-ф
Аллоҳ буюради: وَتَرَى الْمَلاَئِكَةَ حَافِّينَ مِنْ حَوْلِ الْعَرْشِ Фаришталарни, Арш атрофини ўраб олган ҳолларида кўрасан (39/Зумар 75); яъни: ҳар икки учидан, яъни: ҳар тарафидан тавоф қилаётган ҳолда. Пайғамбарнинг (сав): تَحُفُّهُ الْمَلاَئِكَةُ بِأَجْنِحَتِهَا Фаришталар уни қанотлари билан ҳимоя қилади деган сўзи ҳам шунга ўхшашдир.
Шоир шундай дейди:
117- لَهُ لَحَظَاتٌ فِي حَفَافِي سَرِيرُهُ
117- Унинг шундай онлари борки, боши менинг қанотларимдадир.
Бу ерда келган حَفَافِي сўзининг кўплиги — أحِفَّة дир. Аллоҳ буюради: وَحَفَفْنَاهُمَا بِنَخْلٍ Икки боғни ҳам хурмо дарахтлари билан ўраб олган эдик (18/Каҳф 32).
فُلاَنٌ فِي حَفَف مِنَ الْعَيْشِ : Фалончи киши тангликдадир деганидир. Бу иборада киши гўё ҳаётнинг четига, бир чеккасига тушиб қолгандай бўлади. «У ҳаётнинг ўртасидадир» деган сўз эса, бунинг аксидир.
مَنْ حَفَّنَا أوْ رَفَّنَا فَلْيَقْتَصِد Бизни бағрига босган ёки бошпана берган киши тежамкор бўлсин ибораси, йўқолган юкимизни енгиллаштиради деганидир.
Дарахт ва қанотнинг حَفِيف и — уларнинг товушларидир. Бу — уларнинг товушларини тақлид қилишдир. حَفّ эса — тўқувчининг асбобидир. Бу номни олишининг сабаби — асбобдан эшитиладиган товушдир; бу эса — ўша асбоб ишлаётганда чиқарадиган товушидир.