ح م د
Ҳ-м-д
Аллоҳ таолога حَمْد (ҳамд) айтиш — Уни фазилатлари сабабли мақташдир. Бу, мадҳ этишдан кўра хосроқ, шукрдан кўра умумийроқдир; чунки: мадҳ этиш, ҳам инсоннинг ўз ихтиёри билан қилган ишларида, ҳам Аллоҳ таоло томонидан унга ато этилган нарсаларда бўлиши мумкин. Шу жиҳатдан бир инсон, масалан, бўйининг узунлиги ва юзининг гўзаллиги билан мадҳ этилиши мумкин. Худди шунингдек, молини хайр йўлида сарфлаши, сахийлиги ва илми билан ҳам мадҳга сазовор бўлади.
Ҳамд эса, иккинчисида бўлади, аммо биринчисида бўлмайди. Шукр эса, фақат неъмат эвазига қилинади. Бунга кўра, ҳар бир шукр бир ҳамд саналади; ҳар бир ҳамд ҳам бир мадҳдир, аммо ҳар бир мадҳ ҳамд эмасдир. Бир киши мақталганда: فُلاَنٌ مَحْمُودٌ дейилади. مُحَمَّدٌ : Бир кишининг мақталадиган хусусиятлари кўп бўлганда айтилади. مُحْمَدٌ : Мақтовга лойиқ кўрилганда дейилади. Аллоҳ буюради: إِنَّهُ حَمِيدٌ مَجِيدٌ Ҳеч шубҳасиз У, мақтовга ва улуғланишга лойиқдир (11/Ҳуд 73) сўзида келган حَامِد ҳам مَحْموُد : мақталган ҳам حَامِد : мақтовчи маъносида бўлиши мумкин.
حُمَادَاكَ أنْ تَفْعَلَ كَذَا ибораси, сенинг энг гўзал мақсадинг ушбу ишни қилишингдир, маъносини англатади. Аллоҳ буюради: وَمُبَشِّراً بِرَسُولٍ يَأْتِي مِنْ بَعْدِي اسْمُهُ أحْمَدُ Мендан кейин келадиган, исми Аҳмад бўлган бир пайғамбар ҳақида ҳам хушхабар берувчи сифатида (61/Сафф 6).
Бунга кўра أحْمَد (Аҳмад): Ҳам исми, ҳам феъли билан Пайғамбарга (сав) ишорадир. Шундай қилиб, унинг, худди исми أحْمَد бўлганидек, ахлоқи ва хатти-ҳаракатлари билан ҳам مَحْموُد (мақталган) эканлигига диққат қаратилган.
Ҳазрати Исо ўзининг келишини хушхабар берган иборада айнан Аҳмад исмининг қўлланилгани, Унинг ўзидан ва ўзидан олдингилардан кўра кўпроқ мақтовга лойиқ эканлигига диққат қаратиш учундир. Аллоҳ таолонинг: (48/Фатҳ 29) сўзида келган (19/Марям 7) оятида зикр этилган ва иншааллоҳ кейинроқ келадиган исмининг айни вақтда маъносини ташиши кабидир.