ح ر ج
Ҳ-р-ж
حَرَج ва حَرَاج сўзларининг асли — икки нарсанинг тўпланиши (бирлашуви) деганидир. Баъзан бирлашган нарсалар орасидаги торлик назарда тутилиб ишлатилади. Масалан, тор бўлган нарса ҳақида: حَرَجٌ дейилади. Гуноҳга ҳам حَرَج деб ном берилади. Аллоҳ буюради: ثُمَّ لاَ يَجِدُوا فِي أنْفُسِهِمْ حَرَجاً Сўнгра улар нафсларида ҳеч бир сиқилиш сезмасдан (4/Нисо 65); وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ Дин ишида сизларга ҳеч бир танглик юкламади (22/Ҳаж 78). Кўкси торайди ҳам дейилади. Аллоҳ буюради: يَجْعَلْ صَدْرَهُ ضَيِّقاً حَرَجاً Унинг кўксини тор ва сиқилган қилиб қўяди (6/Анъом 125).
Ушбу оятдаги حَرَج сўзи حَِرجًا шаклида ҳам ўқилган. Яъни: куфри билан кўнглини торайтиради; чунки куфр гумонга асосланган эътиқод бўлгани сабабли, кўнгил уни деярли ҳеч қачон бемалол қабул қилмайдиган ҳолатдир. Худди (Аллоҳнинг) ушбу сўзи каби: خَتَمَ اللّهُ عَلَى قُلُوبِهمْ Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр уриб қўйгандир (2/Бақара 7); шунингдек فَلاَ يَكُنْ فِي صَدْرِكَ حَرَجٌ مِنْهُ Бас, бу вазифани адо этар экансан, ҳаргиз кўнглинг сиқилмасин (7/Аъроф 2). Бунинг қайтариқ экани ҳам, дуо экани ҳам айтилган. Уни ҳукм деб, ألَمْ نَشْرَحْ لَكَ صَدْرَكَ Сенинг кўксингни кенг қилиб очмадикми? (94/Шарҳ 1) ояти кабидир, деганлар ҳам бор. مُتَحَرِّج ва مُتَحَوِّب эса — ножоиз ва гуноҳ бўлган нарсадан сақланадиган кишидир.