ح ج ر
Ҳ-ж-р
حَجَر (тош) — маълум бўлган қаттиқ моддадир. Кўплиги أحْجَار ва حِجَارَة дир. Аллоҳ буюради: وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ Ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган (2/Бақара 24). Дейиладики: бу ердаги حِجَارَةٌ олтингугурт тоши деганидир. Бевосита тошнинг ўзидир, деганлар ҳам бор. Бу ибора билан сўз юритилаётган оловнинг улканлигига эътибор қаратилган. Шунингдек, у олов дунё оловидан фарқли ўлароқ одам ва тош билан ёнишига ишора қилинган. Дунё олови ёнганидан кейин тошга бир оз таъсир қилса-да, тошлар билан ёниши мумкин эмас. Баъзилар эса, бу ердаги тош сўзи билан ҳақни қабул қилишда тошдек қаттиқ туриб қаршилик кўрсатувчилар назарда тутилган, дейдилар. Бу ҳолда улар Аллоҳ таолонинг: فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أوْ أشَدُّ قَسْوَةً Энди улар тошдек, ҳатто тошдан ҳам қаттиқроқдирлар, (2/Бақара 74) оятида зикр қилган кимсалар каби бўлади.
حَجَر ва تَحْجِير — бир жойнинг атрофига тош қўйишдир. Бу маънода حَجَرْتُهُ حَجَرًا، فَهُوَ مَحْجُور ، حَجَّرْتُهُ تَحْجِيرًا فَهُوَ مُحَجَّرٌ дейилади. Тошлар атрофини ўраб турган нарсага эса حِِجْرًا деб ном берилади. Худди шунингдек, Каъбанинг тошлик қисмига ҳам, Самуд қавмининг юртига ҳам حِجْر деб ном берилган. Аллоҳ буюради: كَذَّبَ أصْحَابُ الحِجْرِ الْمُرْسَلِينَ Ҳижр водийси эгалари ҳам ҳақиқатан пайғамбарларни ёлғончига чиқарган эдилар (15/Ҳижр 80).
Тошда бир нарсани ичига олиб сақловчи хусусият маъноси ҳам мулоҳаза қилинганидан, шундан келиб чиқиб ақлга ҳам حِجْرٌ дейилган. Чунки инсон ақл туфайли нафси хоҳлаган ҳар нарсани қилишдан ўзини сақлаш имконига эга бўлади. Аллоҳ буюради: هَلْ فِي ذَلِكَ قَسَمٌ لِذِي حِجْرٍ Мана шу нарсаларда ақл эгалари учун етарли қасам борми? (89/Фажр 5). (25/Фурқон 22). Жоҳилият даврида киши ўзи қўрққан бирор кимсага дуч келганда шундай дер эди. (4/Нисо 23).